Фото: AP Photo / Mukhtar Khan
Таниқли жиноятчи Житендер Гоги Деҳлидаги суд залида отиб ўлдирилди. Деҳли полицияси комиссари Ракеш Астананинг маълум қилишича, қотиллар суд биносига адвокатлар қиёфасида кириб олишган.
Житендер Гоги, қатор жиноятларга дахлдорликда гумон қилиниб, ўтган йили «Тихар» қамоқхонасига келтирилганди. «Тиллу тўдаси» номи билан танилган жиноий гуруҳ Гогини ўлдиришга қасд қилгани маълум бўлгач, полиция унинг хавфсизлигини таъминлаш учун касалхонада ўлган, дея хабар тарқатганди. Бироқ ҳийла иш бермади, жума куни суд залига келтирилган Гоги гувоҳлар ва судьянинг кўз ўнгида отиб ташланди.
«Рақобатчи гуруҳнинг икки аъзоси суд биноси ичида Житендер Гогига ўқ узишди... Полиция тезкор ҳаракатланиб икки қотилни ўлдирди. Гогини қўшганда жами уч киши ҳалок бўлди», — деди Астана NDTV телеканалига берган интервьюсида.
«Суд биносидаги металл қидиргич ишлаганми-йўқми, буни ҳали аниқлаймиз, ҳозирча бунга изоҳ беролмайман. Суриштирувни бошладик, ўқ узишга дахлдор ҳеч кимни аяб ўтирмаймиз», — деди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?