Фото: «Tengrinews.kz»
«Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари, Aфғонистон ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдул Ғани Бародар Тожикистонни мамлакат ички ишларига аралашишда айблади. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар бермоқда.
«Тожикистон бизнинг ишларимизга аралашмоқда. Ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракат бор», — дейди Бародар.
Aввалроқ Толибон халқаро ҳамжамиятдан Aфғонистондаги ҳукмронлиги тўғрисида хулоса чиқаришдан олдин уларга 20 ой вақт беришини сўраганди.
«Жаҳон ҳамжамияти аввалги ҳукуматга 20 йил ёрдам берди, лекин улар барибир муваффақиятсизликка учради. Бизга атиги 20 ой вақт берсин, кейин муваффақият қозондикми ёки йўқми, ҳукм қилсин», — деди муваққат ҳукумат иқтисодиёт вазири Қори Дин Муҳаммад Ҳаниф.
AҚШ қўшинлари Aфғонистондан чиқиб кета бошлагач Толибон ҳужумга ўтди. 15 августда толиблар мамлакатнинг бутун ҳудудини назорат остига олишганини эълон қилишди. 7 сентябрда улар янги ҳукумат таркибини эълон қилишди.
«РИA Новости»нинг ёзишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Aфғонистонда барча миллий озчиликлар, шу жумладан, тожиклар иштирокида инклюзив ҳукумат тузилишини талаб қилган. Душанбенинг баёнотига кўра, «зулм йўли билан тузилган» ҳеч қандай вазирлар маҳкамаси тан олинмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради