Фото: Reuters
Бир гуруҳ ҳуқуқшунослар ва илмий экспертлар Халқаро жиноят судига Бразилия президенти Жаир Болсонару устидан даъво аризаси топширди. Улар президентни Aмазония ўрмонларини йўқ қилишда ва «инсониятга қарши жиноятлар»да айблаган.
Австриянинг Allrise экологик адолат кампанияси фаоллари Гаага судига расмий шикоят билан мурожаат қилди. Улар Болсонару ва унинг маъмуриятига қарши «бутун дунёдаги иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари билан бевосита боғлиқ бўлган» ҳаракатлар бўйича иш қўзғатишни сўраган.
Даъвода Бразилия раҳбари табиат ҳимоячиларининг ўлимига сабаб бўлган кенг миқёсли кампанияни олиб бораётганликда ва ўрмонларни кесиш натижасида юзага келаётган чиқиндилар билан дунё аҳолисига хавф солаётганликда айбланган.
Қайд этилишича, Болсонару ҳар йили қарийб 400 минг гектар ўрмонларнинг йўқ қилиниши учун жавобгар, у 2019 йил 1 январда лавозимига киришганидан буён ўрмонлар кесилиши 88 фоизга тезлашган.
«Болсонару маъмурияти Aмазонияни ҳимоя қилишга чақирилган қонунлар, муассасалар ва алоҳида шахсларни мунтазам равишда четга сурган, кучсизлантирган ва йўқ қилган», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, бир гуруҳ экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Болсонару маъмуриятининг ўрмонларни аёвсиз кесиши туфайли ҳосил бўлаётган чиқиндилар ушбу асрда дунёда иссиқлик сабаб 180 мингдан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлади.
Таъкидлаш жоизки, Aмазонияда йиллик иссиқхона газларининг ажралиб чиқиши ва саноат қишлоқ хўжалиги чиқиндилари Италия ёки Испаниядаги йиллик чиқиндилардан ошиб кетади. Минтақадаги ўрмонларнинг катта миқдорда кесилиши туфайли Aмазониянинг қолган қисми юта оладиганидан кўра кўпроқ карбонат ангидрид атмосферага чиқмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди