Тбилиси марказидаги Озодлик майдонида Грузиянинг ҳибсда сақланаётган собиқ президенти Михаил Саакашвилининг тарафдорлари томонидан уни озод қилишни талаб қилиб, митинг ўтказилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Митинг собиқ давлат раҳбари томонидан асос солинган мухолифатдаги Бирлашган Миллий Ҳаракати томонидан уюштирилган. Бошқа мухолиф партиялар намойишда иштирок этишни режалаштирмаган.
Пойтахтнинг марказий майдони одамлар билан тўлган, хабарларга қараганда митингда 50 мингга яқин одам қатнашган.
Украинада яшаган Саакашвили 1 октябрда Тбилисида ҳибсга олинди ва Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилган.
У бир нечта жиноий ишларда, жумладан банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши билан боғлиқ ишларда айбланмоқда. Биринчи ҳолда, у сиртдан уч йилга, иккинчисида - олти йилга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, Саакашвили 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингининг тарқатилиши, «Имеди» телекомпаниясига ҳужум ва давлат буджетидан маблағ ўзлаштирилиши ҳолатларида ҳам айбланган.
Ҳукумат, шунингдек, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича ҳам иш очган.
Саакашвили Украина фуқаролигига эга. Украина президенти Владимир Зеленский сиёсатчини мамлакатга қайтариш билан шахсан шуғулланишга ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин