23:56 / 09.01.2022
1 783

Тўқаев Миллий хавфсизлик қўмитасининг икки ўринбосарини алмаштирди

Тўқаев Миллий хавфсизлик қўмитасининг икки ўринбосарини алмаштирди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий хавфсизлик қўмитасининг икки ўринбосари - Марат Осипов ва Даулет Ергожинни лавозимдан озод этди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.

Марат Осипов

Даулет Ергожин
Қозоғистон президенти сайти хабар беришича, Косжанов Бакитбек ва Амерханав Аскар Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосарлари этиб тайинланган.

5 январь куни Тўқаев Ермек Сағимбаевни қўмитанинг янги раиси этиб тайинлагани маълум бўлганди. Бу лавозимда 2016 йилдан буён ишлаб келган Карим Масимов аввалига ишдан олинган, 8 январь куни давлатга хиёнат қилиш гумони билан қўлга олинганди.

Қозоғистон раҳбари Миллий хавфсизлик қўмитасининг яна бир ўринбосари - Махсус топшириқли хизматлар директорини алмаштирганди, президент фармони билан Ануар Садикулов ўрнига Берик Кунанбаев тайинланган.

Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланди. Президент Асқар Мамин ҳукуматини истеъфога чиқарди, аммо бу намойишчиларни тинчитиш учун етарли бўлмади. Шундан кейин турли тузилмаларда истеъфолар кузатила бошлади.

7 январь куни халққа мурожаатида Тўқаев ҳукумат ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армия ҳаракатлари муносабати билан муҳокамалар ўтказилишини таъкидлаганди. «Махсус кучлар, махсус воситалар ва техника етарли эмаслиги маълум бўлди. Биз бу масалаларни зудлик билан ҳал қиламиз. Давлат нега жангариларнинг ухлаб ётган ячейкаларини яширин тайёргарликдан ўтказилишига бефарқ қолганини тушуниш жуда муҳим», деганди Қозоғистон раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев Миллий хавфсизлик қўмитасининг икки ўринбосарини алмаштирди