07:53 / 15.02.2022
1 411

Зеленский оиласи билан бирга Украинадан чиқиб кетиш эҳтимоли йўқлигини айтди

Зеленский оиласи билан бирга Украинадан чиқиб кетиш эҳтимоли йўқлигини айтди
Фото: Getty Images
Украина президенти Владимир Зеленский унинг оиласи мамлакат ҳудудида эканлиги ва айни вақтда бу ерни тарк этмоқчи эмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

«Менинг оилам, мен билан ва ҳамиша Украина билан бирга қолади. Мен президентман, рафиқам шунчаки турмуш ўртоқ эмас, у мамлакатнинг биринчи хоними. У барчага оила қийин паллада ўзини қандай тутиши кераклиги борасида ўрнак бўлиши лозим... Бу мамлакат ва жамиятимиз учун жуда муҳим масала», – дея журналистлар томонидан Украинадан чиқиб кетаётган бизнесменлар ва сиёсатчиларнинг оилалари ҳақида берилган саволга жавоб берган Зеленский.

Зеленский 13 февралнинг ўзида Украинадан 30 та самолёт учиб кетганини қўшимча қилди.

«Менимча, Украинада ишончли одамлар қолди. Украина фуқаролари шу ерда ва мен уларнинг ҳаммасига миннатдорлик билдираман», – деган Украина президенти.

Шунингдек, Зеленский республикадан чиқиб кетган бизнесменлар ва сиёсатчилардан мамлакатга 24 соат ичида қайтишни сўраб, бирлашиш вақти келганлигини қайд этди.

«Мамлакатимиз менежментига, чегара яқинидаги одамларга, айрим партиялар депутатларига асосий эътиборни қаратмоқчиман, уларни номма-ном санамоқчи эмасман, уларнинг қандай одамлар эканини яхши тушуниб турибсиз. Бу жиддий чақириқ деб ўйлайман. Биз уларга адолатли сигнал беришимиз зарур. Аввало Олий Рададан, спикердан, давлатдан ва шахсан ўзимдан яқин 24 соат давомида мамлакатдан чиқиб кетган яқин қариндошларни қайтаришга чақиришни сўрайман» – деган Зеленский.

У нутқи сўнгида Украина учун муҳим палла келгани, бу мамлакат бирлашадиган вақт эканлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский оиласи билан бирга Украинадан чиқиб кетиш эҳтимоли йўқлигини айтди