Фото: РИА Новости
Россиялик миллиардер Роман Абрамович Украина ва Россия ўртасидаги музокараларда Кремлнинг рухсати билан қатнашмоқда. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Роман Абрамович томонлар ўртасидаги баъзи алоқалар ўрнатилишида иштирок этган, аммо у делегациянинг расмий вакили ҳисобланмайди. Россия делегациясини президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошқармоқда. Россия номидан Абрамович ҳам Истанбулдаги музокараларда иштирок этмоқда», деди Песков.
Журналистлар Абрамович музокараларда иштирок этиши Кремль томонидан тасдиқлангани ёки йўқлиги ҳақида ҳам сўрашди. «Бундай музокараларда иштирок этиш учун икки томоннинг розилиги керак бўлади. Абрамович бундай розиликни олган», деди Кремль расмий вакили.
Песков Абрамович ва украиналик музокарачиларнинг баъзиларида захарланиш аломатлари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни эса ахборот урушининг бир қисми деб атади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди