Фото: Беларусь президентининг матбуот хизмати
Кремль Украинада «махсус ҳарбий операция»ни ўтказиш зарурлигига шубҳа қилмайди ва қўйилган мақсадларга эришилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Амур вилоятидаги «Восточний» космодроми ишчилари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Қилаётган ишларимиз билан бир томондан одамларга ёрдам беряпмиз, уларни қутқаряпмиз, бошқа томондан эса Россиянинг ўз хавфсизлигини таъминлаш учун шунчаки чора кўряпмиз. Бошқа танловимиз йўқлиги равшан эди, бу тўғри қарор», — дейди Путин.
Путиннинг фикрича, Украина «Россияга қарши ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриладиган майдон»га айлана бошлаган, у ерда «анчадан бери мавжуд миллатчилик ҳолатларининг ўсиши кузатилган». «Нeoнацизм, афсуски, бизга жуда яқин бўлган давлатнинг асосий яшаш омилига айланди. Россия учун бу кучлар билан тўқнашув муқаррар эди», — дея ҳисоблайди Путин.
Шунингдек, у Украинадаги махсус операциянинг мақсадлари «мутлақо тушунарли ва олийжаноб» — Донбассдаги одамларга ёрдам бериш эканини қўшимча қилган.
Владимир Путин «Восточний» космодромига Беларусь президенти Александр Лукашенко билан ташриф буюрган. Ташриф давомида Россия президенти россиялик космонавтларга давлат мукофотларини топширган, «Роскосмос»га Ой дастурини амалга ошириш ва рус кемасида беларус космонавтини учиришга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди