Фото: Global Look Press
Россия газини етказиб беришга қўйилган тақиқ яқин кунларда Германияда жамоат тартибининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат вице-канцлери, иқтисод ва иқлим ҳимояси ишлари вазири Роберт Хабек маълум қилди, деб хабар беради WАZ.
«Зудлик билан газга қўйилган эмбарго Германия ижтимоий ҳаётини хавф остига қўяди. Шу сабабли биз эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилишимиз, қадамларимизни ўйлаб босишимиз ва уларни тўхтатиб қолиш ҳолатида бўлишимиз керак», — дейди Хабек.
Вазирнинг маълум қилишича, Германиядаги газ конларининг катта қисмидан фойдаланиб бўлинган. Унинг фикрича, сув қонунчилиги сабаб сланесли газни қазиб олишда муаммо бўлиши мумкин, чунки у ер қатламини фақат гидравлик ёриб ўтиш усули орқали қазилади. Хабекнинг таъкидлашича, ҳозирча бу билан шуғулланадиган компания ҳам йўқ.
Шу билан бирга, вазир Россия энергия ташувчиларидан босқичма-босқич воз кечиш имкони борлигини, Германия ҳукумати бу йўналишда муваффақиятли ҳаракатланаётганини қайд этган.
Бундан ташқари, Хабек немисларни Украина инқирози фонида энергия тежамкорлигига ўз ҳиссаларини қўшишга чақирган. Унинг сўзларига кўра, «ҳар доим 10 фоизни тежаб қолиш имкони бор». «Маблағ борасида жуда катта кўрсаткични берадиган оддий чоралар бор. Агар хонадонингизни иситиб, кечаси пардаларни тушириб қўйсангиз, беш фоизгача энергияни тежайсиз. Хонадаги ҳароратни бир даражага туширилса, ушбу кўрсаткич 6 фоизгача чиқади. Бу у қадар қулай бўлмаслиги мумкин, бироқ сиз совқотмайсиз», — дейди у.
Март охирларида Германия Россиядан газ етказиб берилишидаги узилишлар бўлиши мумкинлиги сабаб биринчи даражали фавқулодда ҳолат огоҳлантириш режимини жорий этди. Унга кўра газ истеъмоли максимал даражада қисқартирилади ва газ бозоридаги вазият мониторинг қилиб борилади. Узилишлар йўқлигига қарамай, ҳукумат эҳтиёткорлик чораларини кучайтирган ва фуқаролар ҳамда бизнесларни газ истеъмолини максимал қисқартиришга чақирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди