Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов нотўғри танланган пойабзаллар қатор касалликларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, пойабзал харид қилишда кўпчилик муҳим жиҳатларга етарлича эътибор қаратмайди. Оқибатда жимжимадор ва жозибадор оёқ кийим ишқибозлари орасида травматологик ва ортопедик касалликлар авж олиши кузатиляпти.
Пойабзал танлаш — нозик ва ўта масъулиятли жараён. Чунки оёқлар танамизнинг энг муҳим аъзоларидан. Уларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши, жароҳатланиши, лат ейиши ва деформацияси турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин, — дейди мутахассис.
Таъкидланишича, инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, бора-бора уларнинг деформацияланишига олиб келади.
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ер юзида яшовчи катта ёшли аҳолининг 80 фоизгача қисми оёқлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекиб келади. Бу юқорида саналган омил билан ҳам чамбарчас боғлиқ. М.Ирисметовнинг таъкидлашича, пошнасиз, яъни текис тагликли оёқ кийимлардан узоқ вақт фойдаланиш ярамайди. Бу яссиоёқлик, плантар фассиитни келтириб чиқариши мумкин.
Баланд пошнали пойабзал ҳам мақбул танлов эмас. Уни кийгач, тана вазни оёқ юзасига нотекис тақсимланади. Оқибатда оғирлик маркази олдинга силжиб, бундай юк учун мўлжалланмаган метатарсал суяклар ва ўша қисмдаги бўғимлар зарарланади. Бу ҳолат майда ёриқлар пайдо бўлиши, бўғимлар яллиғланиши ҳамда нерв томирларининг сиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, яссиоёқлик ва бармоқлар деформацияси шаклланади.
Тор пойабзал кийиш ҳам саломатлик учун зиён. Оёқларда қон айланиши бузилади. Тирноқлар ингичка ва мўрт бўлиб, тери ичига ўсади. Бу эса замбуруғли касалликлар учун қулай муҳит саналади. Қолаверса, қон яхши айланмаслиги ҳисобига шиш ва кўкариш, тромбофлебит ҳамда варикоз томирлари кенгайиши юзага келади.
Сунъий чарм ва матодан ишланган оёқ кийимлар эса намлик ва иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, аллергик реакцияларни пайдо қилиши эҳтимоли катта.
Қаттиқ тагликка эга пойабзаллар амортизация хусусиятига эга эмас. Оқибатда умуртқа поғонаси зўриқиб, интервертебрал дискларнинг патологияси, радикулит касаллиги ривожланиши хавфи ошади. Юпқа тагликли пойабзаллардан узоқ муддат фойдаланиш ҳам оёқлар яссилиги, товонлар ёрилиши, бел чурраси ва артрозга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди