17:18 / 25.12.2022
1 286

Уйни бир зумда тозалашга ёрдам берадиган 10 та лайфхак

Уйни бир зумда тозалашга ёрдам берадиган 10 та лайфхак
Фото: Marie Claire
Marie Claire нашри қисқа вақт ичида уйга шинам ва озода кўриниш беришга ёрдам берадиган маслаҳатлар билан бўлишди.

Афсуски, ҳар доим ҳам квартирани тез-тез тозалашга вақт бўлмайди. Иш, шахсий ҳаёт ва кундалик вазифалар рўйхати доимий равишда кўпайиб боради. Меҳмон кутишми ёки квартирадаги тартибсизлик, албатта, тозалаш вақти эртами-кечми келади. Қуйидаги бир нечта маслаҳатлар уй ишларин амалга оширишга ёрдам беради, бунинг натижасида зарур ва муҳим вазифа унчалик даҳшатли ва имконсиз бўлиб кўринмайди.

Тозалашни ҳаммомдан бошланг

Нега бу хонадан тозалашни бошлаш керак? Жавоб оддий: кўпинча бу ерда максимал кимёвий моддалар ва ювиш воситаларидан фойдаланиш мумкин. Раковина ва ҳаммом юзаларидан барча идиш ва бошқа аксессуарларни олиб ташлаш, уларни шкафга жойлаштириш билан вақт тежалади. 10 дақиқадан сўнг ҳамма нарса сувда намланган мато билан ювилиш керак. Шунингдек, сочиқларни кир ювиш машинасига қўйиш ва бу вақт давомида бошқа ишлар бажариш мумкин.

Ишни ошхонада давом эттиринг

Ошхонадаги ювилмаган идишлар дарҳол кўзга ташланади ва кайфиятга таъсир қилади. Агар уйда идиш ювиш машинаси бўлса, унда бу муаммони осонгина ҳал қилиш мумкин. Аммо ҳар сафар ўнлаб идишларни қўлда ювиш керак бўлса, унда улар учун ҳаммом тайёрлаш керак: Раковинани илиқ сув билан тўлдириб, унга барча идишлар солинади. Қисқа вақтга қолдириб, газ, печ ва стол устини тезда тозалаш мумкин, сўнгра раковинадаги идишлар ювилади.

Хоналарни суратга олинг

Уйда ишни нимадан бошлашни билмай турган бекажонлар учун ажойиб тавсия. Шунчаки қўл телефони ёрдамида уйни суратга олиш лозим. Одатда аёллар суратни синчиковлик билан томоша қилади. Ана шу вақтда уйдаги асосий ишлар кўзга яққол ташланади.

Ҳар бир хонага иккита пакет қўйинг

Бошқа хоналарни тозалашдан аввал икки дона пакет олиб кириш лозим. Дастлаб хонадаги ишлатилмайдиган катта чиқиндилар ажратиб олинади. Шунда хонада кераксиз буюмлар сони камайди. Асосийси кераксиз нарсаларни квартиранинг бир бурчагидан бошқасига ўтказмаслик. Чиқиндиларни йиғиб олиш биланоқ аслида уй тозалаш унчалик кўп энергия талаб қилмаслиги сезилади.

Ётоқ хонани тартибга келтиринг

Бу ишнинг болаликдан ўргатилиши ажабланарли эмас: эрталаб қилиш керак бўлган биринчи нарса — ётоқ ўрнини тартибга келтириш. Бу билан хонада катта ўзгариш юз беради ва деярли ортиқча иш қолмайди.

Меҳмонлар ташриф буюрадиган хоналарга эътибор қаратинг

Кўпинча меҳмонлар келишидан бир соат олдин бу ҳақида билиб қолиш тозалаш ишларини бошлашга сабаб бўлади. Бундай ҳолатда ҳамма хонани бирданига тозалаш шарт эмас. Шунчаки ҳаммом, йўлак, ошхона ва меҳмонхонага эътибор қаратиш кифоя.

Чангюткичдан унумли фойдаланинг

Уй тозалашда чангюткичдан унумли фойдаланиш мумкин. У дераза ва мебель юзаларига чанг тарқалишининг олдини олади ва ишни бирозга камайтиради. Айниқса, чангюткичнинг турли мосламалари тозалаш қийин бўлган жойни ҳам чанглардан осонгина халос қилади.

Барча юзаларни артиб олинг

Уй ҳамиша тартибда бўлса ҳам, юза ва деразаларни артиш лозим. Чанг ва деразадаги ёмғир доғлари тоза уйнинг белгиси эмас. Ушбу ишларни амалга ошириш кўп вақт талаб этмайди. Аксинча, мусиқа эшитиб ёки телефонда суҳбатлашиб ҳам ушбу ишларни бажариш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйни бир зумда тозалашга ёрдам берадиган 10 та лайфхак