12:13 / 04.07.2023
135

Аёллар учун махсус таом: қайси бўтқа таркибида коллаген миқдори кўп бўлади?

Фото: Google Image

Коллаген тери, соч, тирноқларнинг ҳолати ва гўзаллиги учун масъул бўлган таркибий оқсилдир. Коллагеннинг кўп қисми ҳайвон (мол, қўй суяги илиги каби) маҳсулотларида мавжуд. Шу билан бирга баъзи донли экинларнинг турлари ҳам коллагенга бой, шунинг учун уларни тез-тез нонушта вақтида истеъмол қилиш ва гарнир сифатида пишириш тавсия этилади.

Сиз перловкадан тайёрланадиган “гўзаллик бўтқаси” ҳақида эшитган бўлишингиз керак. Бу маҳсулот ўзининг витаминларга бой таркиби ва организмда коллаген ишлаб чиқариш учун масъул бўлган аминокислота — лизиннинг юқори миқдори туфайли бундай фахрий эътирофга сазовор бўлган.

Албатта, перловка тери учун ниҳоятда фойдали бўлган кўплаб Б витаминларини ўз ичига олади. Бироқ гречкада икки баравар кўп лизин моддаси мавжуд. Шу боис коллаген захираларини икки ҳисса тўлдирмоқчи бўлсангиз, гречкага таянган маъқул.

Фото: Google Image

Гречканингнинг витамин таркиби ҳақида шундай дейиш мумкин: у Б витаминлари, темир ва бошқа кўплаб зарур микроэлементларга бой. Бундан ташқари, гречка шиш билан курашишга ёрдам беради — бу маҳсулотда шунга ўхшаш таъсирга эга бўлган бошқа микроэлементларни топасиз.

Дарвоқе, яшил гречкани татиб кўрдингизми? Буни қилиш вақти келди! Айнан унинг таркибида кўпроқ лизин мавжуд — бошқа барча донларга қараганда бир неча баравар кўп. Бир порсия қайнатилган яшил гречка кунлик лизин эҳтиёжининг тахминан 10 фоизини қоплай олади.

Фото: Google Image

Албатта, буни тухум ёки гўшт таркибидаги аминокислоталар билан таққослаб бўлмайди. Аммо бундай қўшимча таом билан микроэлементнинг кунлик нормасини қабул қилишингиз ва овқатдан максимал фойда олишингиз мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёллар учун махсус таом: қайси бўтқа таркибида коллаген миқдори кўп бўлади?