18:20 / 18.07.2023
143

Тез вазн йўқотишга ёрдам берадиган 5 турдаги энг яхши витамин

Фото: Marie Claire

Ортиқча вазндан тезда халос бўлишни истасангиз, қайси витаминлар ва минералларга таянишингиз кераклигини билиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Диетологлар маълум витаминлар диета ва жисмоний машқлар билан бирга тезроқ вазн йўқотишга ёрдам беришини исботладилар. Қуйида озишга ҳаракат қилсангиз, истеъмол қилишни кўпайтиришингиз керак бўлган бир нечта витамин ва минераллар рўйхати билан танишиб чиқинг.

B гуруҳ витаминлари

Фото: Marie Claire

Ушбу гуруҳдаги витаминларнинг табиий манбалари балиқ, парранда гўшти, сут, тухум, донлар, янги сиқилган апелсин шарбати ва банан.

C витамини

Фото: Marie Claire

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, C витамини организмдаги ёғларнинг оксидланишини тезлаштиради ва шу билан озишга ёрдам беради.

C витаминининг табиий манбаларига лимон, қулупнай, карам, булғор қалампири ва брокколи киради.

D витамини

Фото: Marie Claire

Диетологлар D витаминини “ёғ эритувчи” витамин деб аташади, чунки чиндан ҳам у озиқ-овқат ёғларини эритади. Бундан ташқари, бу витамин мия ва асаб тизимининг саломатлигини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, инсулин даражасини тартибга солади.

Ушбу витаминга бой овқатлар — тунес, лосос, тухум сариғи ва пишлоқ. Бироқ қуёш нури D витаминининг энг яхши манбаи эканини қайд этиш жоиз.

Калций

Фото: Marie Claire

Шифокорларнинг фикрига кўра, организмдаги калцийнинг етарли миқдори семириш эҳтимолини камайтиради. Калций, шунингдек, суяклар, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилайди.

Максимал таъсирга кам ёғли сут маҳсулотлари, яшил баргли сабзавотлар ва сояни мунтазам равишда истеъмол қилиш билан эришилади.

Магний

Фото: Marie Claire

Ортиқча вазнга қарши курашда ёрдам берадиган яна бир микроэлемент. Магний семизлик хавфини камайтиришга ёрдам берадиган инсулин ва қонда қанд даражасини тартибга солиши кўрсатилган.

Мунтазам равишда магнийнинг кунлик эҳтиёжини олиш учун ёнғоқ, дуккаклилар, авокадо, қора шоколад ва исмалоқни таомномага киритинг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тез вазн йўқотишга ёрдам берадиган 5 турдаги энг яхши витамин