Ҳафтасига атиги тўрт дона олма ейиш юрак-қон томир хасталиклари оқибатида ўлим эҳтимолини 40 фоизгача камайтираркан, Хитойнинг Янцзи шифохонаси тадқиқотчилари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Frontiers in Nutrition журналида эълон қилинди.
Узоқ йилларни қамраб олган тажриба-синовда холестерин даражаси юқори 2 184 нафар ўрта ёшли инсон қатнашди. Олимлар уларнинг қандай овқатланишини ўрганишди, айниқса, меваларни истеъмол қилишига алоҳида эътибор қаратишди, кейинги давомли кузатувларда барча ўлим ҳолатлари қайд этиб борилди.
Натижаларга кўра, ҳафтасига уч-тўрттадан олма еганларда умумий ўлим хавфи бу мевани истеъмол қилмаганларга қараганда 39 фоиз кам бўлган. Шунингдек, банан ҳам саломатлик учун кони фойда экан — бу тропик мевани мунтазам истеъмол қилувчиларда эрта ўлим хавфи қарийб 30 фоизга камайган.
Кунора (ҳафтасига уч-тўрт дона) олма ейиш юрак-қон томир хасталиклари оқибатида ўлим хавфини 40 фоизга камайтирган. Олимлар юракни мустаҳкамлаш учун меваларни мунтазам истеъмол қилиш лозим, дейишмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди