date

Зиғир уруғи: соғлиққа фойдали сирлари ва эҳтиёт чоралар

Зиғир уруғи: соғлиққа фойдали сирлари ва эҳтиёт чоралар

Зиғир уруғи қадимдан халқ табобатида соғлиқни мустаҳкамлаш, овқат ҳазмини яхшилаш ва юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлаш учун қўлланиб келади. Унинг таркибида омега-3 ёғ кислоталари, лигнанлар ва толалар жуда кўп бўлиб, улар организимга яллиғланишга қарши, антиоксидант ва холестеринни пасайтирувчи таъсир кўрсатади. Шунингдек, зиғир уруғи ичак фаолиятини яхшилайди ва ортиқча вазнни камайтиришда ёрдам беради.

Мутаxассислар уни овқатга майдаланган ҳолатда қўшишни тавсия этадилар, чунки бутун уруғ ҳазм бўлмай ўтиб кетиши мумкин. Нон, салат, қатиқ ёки смузиларга қўшиб истеъмол қилиш фойдани оширади. Зиғир уруғидаги ўсимлик оқсиллари вегетариан ва веганлар учун ҳам муҳим манба саналади.

Бироқ зиғир уруғини истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлиш зарур. Уни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш қорин дам бўлишига ёки ич кетишига олиб келиши мумкин. Қон суюлтирувчи дори ичаётган ёки ҳомиладор аёллар эса аввал шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Тўғри ва меъёрида истеъмол қилинганда зиғир уруғи соғлиқ учун ҳақиқий фойдали қўшимчага айланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Зиғир уруғи: соғлиққа фойдали сирлари ва эҳтиёт чоралар