11:18 / 08.05.2017
15 964

Қозоқ аёли эри тирик бўла туриб унинг укасига тегиб кетди…

Қозоқ аёли эри тирик бўла туриб унинг укасига тегиб кетди…
Маълумки, Қозоғистонда шундай одат бор. Аёлнинг эри оламдан ўтса, у болалари етим бўлмаслиги, бегона эркакнинг турткиларини емаслиги учун қайнисига турмушга чиқади. Бу одат азал-азалдан Қозоғистонда бор ва унга овулларда қатъий амал қилишади. Лекин эри ҳаёт бўла туриб қайнисига тегиб олиш-чи? Буни нима деб аташ керак?..

Эрдос ва Жамила (исмлар ўзгартирилган) одатларга-да тупуришди. Жамила соғлом, меҳрибон, асосийси, ҳали ўлмаган эрининг юзига оёқ қўйди-ю, уйланмаган қайниси Эрдосга тегиб кетди. Эри бундай зарбани сира кутмаганди. Нима қилишни билмай гарангсиб қолди…
Йўқ, укасининг гирибонидан олмади, бевафо, беномус хотинига пичоқ кўтариб югурмади, фарзандларини тортиб олмади. Ачинарлиси, ака-укаларнинг ота-онаси ҳам ҳаёт эди. Улар ҳам Эрдосни бу йўлдан қайтара олишмади…

Умуман қарши ҳаракатлар содир этмади. Овул аҳли олдидаги шармандаликка тоқат қила олмай бошқа ёқларга бош олиб кетди…
Орадан бир неча йил ўтгачгина овулга қайтди. Укаси ва собиқ хотини тинч-тотув яшашяпти экан. Болалари ҳам янги оилага кўникишибди. Шўрлик эркак ноилож бошқа аёлга уйланди. Ўзининг айтишича, укаси ва собиқ хотини ҳам шу овулда яшашади. Аммо ака-ука бир-биридан безиб кетган, салом-алик қилишмайди. Эркак гарчи ҳозирча фарзанди бўлмаса-да, худодан сўрайди. Беҳаёларга, сотқинларга, номусини бир неча дақиқалик лаззатга алмаштирувчи маразларга Яратгандан муносиб жазо тилайди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қозоқ аёли эри тирик бўла туриб унинг укасига тегиб кетди…