09:41 / 22.09.2017
8 039

7 сабаб: Сизни семиришга нима мажбур қилмоқда?

Яқин-яқингача ортиқча вазн муаммоси фақатгина америкаликларнинг жиддий муаммоси эди, ҳозир эса бу дунё миқёсидаги муаммога айланди. Нима учун одамлар тезкор суръатларда вазн тўпламоқда? Сабаб кўп, лекин асосийлари еттита. Уларни бартараф қилинг - шунда саноқли кунларда қоматингиз чиройли бўлади.

Қатъий парҳез
7 сабаб: Сизни семиришга нима мажбур қилмоқда?
Кенг тарқалган фикрга қарши ўлароқ, парҳез озишга ёрдам бермайди. Умуман олганда, овқатни ўтказиб юбориш - вазн ташлашнинг самарасиз усули. Journal of Nutritional Biochemistry журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, овқатни вақтинчалик чеклаш метаболизмнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Қисқаси, тушликни ўтказиб юбориб, семизлик сари қадам ташлаган бўласиз.

Нотўғри нонушта

Нонушта - кун давомидаги энг муҳим таомланиш вақти экани ҳақида эшитгандирсиз? Хуллас, буни ҳақиқат деб қабул қилиш вақти келди. Бўтқалар, апельсин шарбати ва сархил мевалар куннинг мукаммал бошланиши бўлади. Бундай нонушта бирйўла метаболизмни ҳам мустаҳкамлайди.

Уйқу етишмовчилиги

Умуман олганда, меъёрдан кўп ухлаш ҳам организмга салбий таъсир кўрсатади. Сабаби оддий: уйқу етишмаслиги ҳам, унинг меъёрдан кўплиги ҳам метаболизмнинг секинлашувига олиб келади. Катта ёшли одам кунига 7-9 соат ухлаши зарур.

Сувсизланиш

Организмингизнинг барча ҳужайралари нормал ишлаши учун уларга сув керак. Сувсизликнинг енгил даражасида тана 3 фоизга камроқ ёғ ажрата бошлайди. Сув ичишни ёқтирмайсизми? Кўк чой ичинг. Бир пиёла кўк чой метаболизмни 3 соатга тезлаштиради.

Спорт ва дангасалик

Метаболик жараёнлар спорт машқлари тугагандан кейин ишга тушади. Таъсири деярли икки кунгача сақланиб қолади - демак, катта ёшли одам ҳафтада уч марта албатта залга чиқиши керак. Мушак массаси тўплами ҳам ижобий таъсир кўрсатади: мушаклар доимий энергетик қувватни талаб қилади, бу эса организмни моддалар алмашинувини тезлаштиришга мажбур қилади.

Стресс таъсири остида семириш

Биринчидан, ҳатто енгил стресс ҳам организмингизни секинлашишга мажбур қилади. Иккинчидан, миянинг асабий зўриқишидан оддий усулда халос бўлиш мумкин: сизни ширинлик ейишга мажбур қилиш. Албатта, бу билан стрессдан буткул қутулиб бўлмайди, бироқ бу жараённи бошқариш имкони пайдо бўлади. Ишонмасангиз, синаб кўринг - ёрдам беради.

Сут маҳсулотлари

Нима учундир кўпчилик сут маҳсулотларидан воз кечиш озишга ёрдам беради деб ўйлайди. Сут ҳақиқатда ёғли, лекин шуни деб ундан тўлиқ воз кечиш керак эмас. Гап шундаки, сут маҳсулотлари организмни керакли миқдордаги кальций билан таъминлайди. Ёғ ҳужайраларида кальций қанча кўп бўлса, организм шунча кўп ёғни парчалайди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 7 сабаб: Сизни семиришга нима мажбур қилмоқда?