Ўзбекистонда қишки газ таъминоти тартиби белгиланди

1 дақиқа ўқиш3
Ўзбекистонда қишки газ таъминоти тартиби белгиланди

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 31 мартгача амал қилади.

Газ ресурсларини оқилона тақсимлашда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ билан таъминлашга устувор аҳамият берилади.

Бу борадаги вазифалар Энергетика вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда газ таъминоти ташкилотлари зиммасига юклатилган.

Энергетика вазирлиги «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда газ ресурслари ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўн кунлик ва кунлик етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқади.

Ушбу жадваллар ҳар ойнинг 25-санасига қадар куз-қиш мавсумини узлуксиз ўтказиш бўйича Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади. Комиссия эса ҳар ойнинг охирги кунига қадар кейинги ой учун ҳудудлар ва йирик улгуржи истеъмолчилар кесимидаги жадвалларни тасдиқлайди.

Туман ва шаҳарлар бўйича газ тақсимотини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ҳудудгазтаъминот»нинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда ташкил этади.

Ҳаво ҳарорати кескин пасайган ҳолатларда бошқа тоифадаги истеъмолчилар учун белгиланган тартибда вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?