Иш куни ва бир олам юмушлар сизни кутиб турганда юмшоққина ўрнингиздан туришга ҳам эринасиз, гоҳида. Албатта, бу ҳолат ҳар бир инсон учун табиий ҳисобланади. Аммо тез ва эрта уйғонишга қатъий қарор қилган бўлсангиз, бизнинг маслаҳатлар айнан сизга бағишланган!
1. Ошхонага йўл олинг!
Ошхонада қаҳва дамлаб, тетиклашишингиз ёки ўзингизни мазали бутерброд билан сийлашингиз мумкин. Балиқ, тухум, пишлоқ каби аминокислоталарга бой маҳсулотлар ҳам организмнинг осонгина уйғониши учун ёрдам беради.
2. Эснаш ҳам фойдали
Эснаш мияни совитади, замонавий тилда айтганда мия учун “кулер” вазифасини ўтайди.
3. Югуриш машқига нима дейсиз?
Турган жойингизда 10 дақиқа югурсангиз, организм ўз-ўзидан уйғонади.
4. Кулинг!
Уйғонгач, дарров ўрнингиздан туриб кетмай, бирор ёқимли ҳодисани ёдга олган ҳолда жилмайинг. Бу ҳам уйғонишнинг ажойиб усулларидан бири!
5. Қизил ранг ҳам ёрдам беради
Тореадорлар буқалар қаршисида нима учун айнан қизил рангли мато билан пайдо бўлишлари сабабини биласизми? Бу ранг буқаларни ўз жойидан қўзғатиш ва ҳаракатлантириш учун кўмак беради. Бир муддат қизил рангли юзага тикилиб турсангиз, бунинг натижасини сиз ҳам сезасиз.
6. Керишишнинг ҳам фойдаси бор!
Уйғонгач, бир неча бор керишиб олиш тетиклашиш учун кўмак бериши кўп бора синалган! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...