21:15 / 03.01.2019
5 169

2019 йилда қайси хасталиклар ривожланиши мумкин?

2019 йилда қайси хасталиклар ривожланиши мумкин?
Мустаҳкам соғлиқ – келажакка “чипта”ни “бепул” олиш дегани эканига шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам биринчи галда у ҳақида қайғуришимиз лохим. 2019 йилнинг асосий қоидаси нафақат карьера ёки шахсий ҳаётни изга солиш, балки соғлиқ ҳақида ҳам қайғуришдан иборатдир.

Ушбу қимматли маслаҳатни ҳар бир мучал эгалари эътиборга олишлари керак. Келаси йилда сигир, қўй, балиқ йилида туғилганлар соғлиқларидан кўпам шикоят қилавермайдилар. Аммо йўлбарс, сичқон йилида таваллуд топганлар саломатлигининг умумий ҳолати билангина эмас, балки ички руҳий ҳолатлари билан ҳам шуғулланишлари керак бўлади. Албатта, астрологларнинг бу башоратларига ҳамма ҳам ишонавермаслиги мумкин. Баъзи инсонлар учун эса бу қўлланмадек бир гап...

Тилларанг тўнғиз йилида кўпгина мучал соҳиблари ўз соғлиқларига эътиборли бўлишлари керак бўлади. Кўпчиликда ҳазм қилиш органлари, жигар безовта қилиши эҳтимоли юқори. Айнан келаси йилда саломатликни тиклаш, куч-қувват тўплаш учун яхши имкониятлар бўлади. Ўрта ёшли ва қариялар бу имкониятдан кўпроқ фойдаланишади. Бу давр август-октябрь ойларига тўғри келади.

Йилнинг дастлабки уч ойи давомида кўпчилик кишилар соғлиғида кутилмаган ўзгаришлар юз бериши мумкин. Жигар, ошқозон ости бези касалликлари “ҳужум” қилса, даволаниш чораларини ортга сурманг.

Йил давомида тананинг таянч-ҳаракат аъзоларининг ҳолатини қўллаб-қувватлаш фойдадан холи бўлмайди. Бўғимлар, суяклар, умуртқа поғонаси ўтган йилдагига нисбатан мустаҳкамланади. Буни кўпчилик сезади ва хурсанд бўлишлари табиий. Даволанишдан эса тўхтаманг. Имкониятга қараб, чўмилиш ҳавзаларида сузиш машқларига боринг. Амалий гимнастика машқлари билан ҳам шуғулланинг.

Май ойларида ўша вақтга қадар табобат усулларидан фойдаланиб қилиб келаётган даво чораларининг яхши натижаларини ҳис қила бошлайсиз. Бошлаган парҳез ва тўғри овқатланиш режимингизга анча ўрганиб қоласиз.

Йил давомида вазнингизга ҳам эътиборли бўлинг. Семириш организм учун жуда хавфли, у билан курашиш талаб этилади. Буларнинг ҳаммаси, бир томондан, кишининг иродасини тоблайди, ўзига бўлган ишончини орттиришга ҳам хизмат қилади.

Қуёш билан яхши чиқиша олмайдиганлар эҳтиёткорна муносабатда бўлишни унутманг. Қуёшдан ҳимояловчи воситаларсиз унинг тагида кўп вақт қолиб кетмасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўсимта касалликлари бирдан авж олиши эҳтимоли катта. Холи кўп инсонлар ҳам катта-кичик холларини назардан четда қолдирмасликлари маслаҳат берилади.

Ёз ойларида ўта зарурият бўлмаса, операция столига ётмаган маъқул. Бу вақтда ой ва қуёш тутилишлари бўлиши мумкин ва инсон организми ноодатий тарзда ишлайди, бу эса салбий оқибатга олиб келиш эҳтимоллари йўқ эмас.

Аммо бу давр зарарли одатлардан воз кечишнинг айни вақти. Чекувчи, ичувчи инсонлар бу ҳақда яна ўйлаб кўришлари маслаҳат берилади.

Сурункали касалликлар билан оғрийдиган эркагу аёллар мавсумий даволаниш курсларини январь, апрель, июль, сентябрь, октябрь ойларининг боши ва ўрталарида олмаганлари маъқул. Баҳор-ёз мавсумида қўзғаладиган кўпгина сурункали касалликларга имконият туғдирмаслик учун, улар билан курашишни январь ойиданоқ бошлашлари кераклигини таъкидамоқда астрологлар.

Умуман олганда, асторологлар саломатлик масаласида йил мўътадил бўлишини, бунда албатта, берилган маслаҳатларга ўз вақтида амал қилганлар учун кўнгилдагидек, силлиқ ўтишини ваъда қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2019 йилда қайси хасталиклар ривожланиши мумкин?