Маст енот ҳайвонлар бошпанасига 290 минг доллар йиғиб берди

1 дақиқа ўқиш27
Маст енот ҳайвонлар бошпанасига 290 минг доллар йиғиб берди

АҚШда спиртли ичимликлар дўконига кириб, бир нечта шишани синдирган енот кутилмаган тарзда интернет юлдузига айланди. Қизиғи, унинг машҳурлиги туфайли ҳайвонлар бошпанаси учун 290 минг доллардан ортиқ маблағ тўпланди.

Маълум қилинишича, енот дўконга кириб, жами 14 та шишани синдирган. Кейин эса ҳожатхонага ўтиб, маст ҳолда ухлаб қолган. Ушбу ғайриоддий воқеа ҳақидаги хабар ва ҳайвоннинг сурати ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кўпчиликнинг эътиборини тортган.

Енотнинг машҳурлиги ортидан унинг сурати туширилган «Trashed Panda» номли футболка, худи ва турли эсдалик буюмлари савдога чиқарилган. Кутилмаган воқеа билан танилган ҳайвоннинг тасвири туширилган маҳсулотларга интернет фойдаланувчилари катта қизиқиш билдирган.

Натижада қарийб бир йил давомида 290 минг доллардан ортиқ маблағ жамғарилган. Тўпланган пуллар ҳайвонлар бошпанасини қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳимоя қилиш ишларига йўналтирилмоқда.

Шу тариқа, дўкондаги кутилмаган «саргузашт»и билан машҳур бўлган енот нафақат интернет юлдузига, балки бошқа ҳайвонларга ёрдам беришга ҳисса қўшган рамзга ҳам айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?