16:42 / 14.06.2019
4 474

Қуёш нури таъсиридан сақловчи маҳсулотларни биласизми?

Қуёш нури таъсиридан сақловчи маҳсулотларни биласизми?
Офтобда ухлаб қолдингизми? Ёки балиқ овида ўлжани миқ этмай кутдингиз ва қизил танлига айландингизми? Ғалла мавсуми бошландими? Умуман олганда, шаҳар ҳудудида автомобил ҳайдаб ҳам худди шу натижага «эришиш» мумкин. Табиат қонунига асослансак, маълум вақт ўтиб тери янгиланади ва ўз ҳолига қайтади.

Бироқ, баъзи ҳолатларда қорайган қатлам кенгроқ ёйилиши ва қўрқинчли аҳволга келиши ҳам учраб туради. Бундан ташқари, офтобдан куйиш ёки қуёш остида жуда кўп вақт давомида ҳаракатланиш тери саратонини қўзғатиши эҳтимоли катта. Шунинг учун энг яхшиси олдини олиш, агар аллақачон кеч бўлган бўлса-чи...

Сутли ванна

Агар шахсий фермага эга бўлсангиз, тўғридан-тўғри маънода тушунишингиз ҳам мумкин. Сут яллиғланиш хавфини камайтирувчи ва куйган тери яраларни битирувчи оқсил қатлами ҳосил қилади. Зарарланган тана ўлчамига қараб табиий мато оламиз ва сут билан намлаб, ярага босамиз. Намлик йўқолмагунча ушлаб туриш лозим.

Картошка

Бу метод Ғарбий Европа ва АҚШда кенг тарқалган (сабаби номаълум). Қўллаш усули: тозаланган хом картошкани блендерда паста ҳолига келгунча айлантирамиз ва нон шаклида куйган жойни ёпамиз. Қуриб қолгач ювиб ташлаш мумкин. Бироқ, бўйиндан бошлаб белгача куйган катта ҳажмдаги яра учун қанча картошка сарф бўлишини тасаввур қилиш қийин.

Маккажўхори крахмали

Қизариш ва оғриқни босишда маккажўхори крахмали ва ичимлик содаси аралашмаси (3:1) қўл кела олади. Уни бўтқа ҳолига келгунча сув билан аралаштирамиз ва танага босамиз. Қуришини кутиб, сўнг яхшилаб ювиб ташлаш керак, чунки кейинчалик қуруқшаш аломати учраши мумкин. Ушбу усулни фақатгина тозаланган танага суртиш керак, ишқалаб суртиш эса қатъиян тақиқланган.

Сули ёрмаси (овсянка)

Бўтқанинг бу турида антиоксидант таъсирга ва яллиғланишни самарали камайтирувчи авенантрамидлар бор. Даволаш учун сули ёрмасини ун ҳолига келгунча майдаланади ва бир стакан миқдор билан ванна қилинади.

Музлатилган мевалар ва муз

Бу, назаримизда, оғриқни босиш ва мушакларни енгиллаштиришнинг энг оддий усули. Асосийси музни танага тўғридан-тўғри қўймаслик керак, сочиқдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ноқулай тарафи озроқ вақт ўтиб сув оқа бошлайди. Шу сабабли, музли сочиқни мунтазам алмаштириб туриш керак. Бу билан ярани музлатиб, асоратларни оғирлаштиришнинг олди олинган бўлади.

Салат барги

Салат баргини қайноқ сувга солиб, 10-15 дақиқа ушбу ҳароратда ушлаб турилади. Сўнг табиий матони совутилган қайнатма билан намлаймиз ва зарар кўрган тана қисмига босамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қуёш нури таъсиридан сақловчи маҳсулотларни биласизми?