Туркиялик актёр Мурат Йилдирим аёлни автобус уриб кетишидан қутқарди (видео)

1 дақиқа ўқиш0
Туркиялик актёр Мурат Йилдирим аёлни автобус уриб кетишидан қутқарди (видео)

Туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим тезлик билан яқинлашаётган автобус йўлида қолган аёлни сўнгги лаҳзада қутқариб қолди. Актёрнинг бу ҳаракати акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу ҳақда Haberturk хабар берди.

Ҳодиса актёр иштирок этаётган «Güller ve Günahlar» («Гуллар ва гуноҳлар») сериали суратга олинаётган ҳудуд яқинида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда Мурат Йилдирим қўлида қаҳва стакани билан автомобилдан тушаётгани акс этган. Шу пайт у автобус яқинлашаётган йўлда хавфли вазиятда қолган аёлни пайқаб қолади.

Актёр зудлик билан ҳаракат қилиб, аёлнинг қўлидан ушлайди ва уни автобус йўлидан четга тортади. Шу тариқа эҳтимолий бахтсиз ҳодисанинг олди олинади.

Воқеа акс этган видеода Йилдиримнинг тезкор ҳаракати ва вазиятга бефарқ бўлмагани кўзга ташланади. Актёрнинг бу иши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?