Хитойда икки боланинг 32 қаватли турар жой биноси томида қилган хавфли ўйини кўрганларни даҳшатга солди

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида икки боланинг 32 қаватли турар жой биноси томида хавфсизлик чораларисиз юргани акс этган видео интернетда кенг тарқалди. Кадрлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хавотирига сабаб бўлди.
Видеода болалар баланд бинонинг том четида бемалол ҳаракатланаётгани, уларнинг атрофида эса йиқилишдан ҳимоя қилувчи махсус воситалар йўқлиги кўринади. Энг хавотирли жиҳати шундаки, улар ҳаётлари учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган бу жойда анча вақт қолишган.
Маълумотларга кўра, болалар томда тахминан 20 дақиқа бўлган. Шундан сўнг улар ҳеч кимнинг ёрдамисиз пастга тушиб, лифт орқали бинонинг биринчи қаватига етиб олган.
Яхшиямки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Шунга қарамай, воқеа болаларнинг баланд биноларнинг томига назоратсиз чиқишининг нақадар хавфли эканини яна бир бор кўрсатди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…