Тошкентда “Омад шоу” ва “Солиқ” номидан фирибгарлик қилганликда гумонланувчилар ушланди

1 дақиқа ўқиш14
Тошкентда “Омад шоу” ва “Солиқ” номидан фирибгарлик қилганликда гумонланувчилар ушланди

Тошкентда машҳур лойиҳа ва давлат хизматлари номидан фойдаланиб, фуқароларни чув туширишга уринган кибержиноятчилар қўлга олинди. Улар “Омад шоу” ҳамда “Солиқ” номидан сохта ҳаволалар тарқатиб, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва молиявий маблағларини қўлга киритишга уринганликда гумон қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар зарарли АПК файлларидан фойдаланган. Бундай файллар мобил телефонга ўрнатилгач, фирибгарларга қурилмадаги айрим маълумотлар, жумладан, банк карталари ва Телеграм аккаунтларига кириш имконини бериши мумкин.

Тахминларга кўра, мазкур усул орқали минглаб фуқароларнинг банк карталари ҳамда мессенжер аккаунтлари қўлга киритилган бўлиши мумкин. Ҳозирда ҳолатнинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тегишли тартибда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Мутахассислар фуқароларни номаълум манбалардан келган ҳаволаларни очмасликка ва шубҳали АПК файлларини телефонга юклаб олмасликка чақирмоқда. Айниқса, ютуқ, пул мукофоти ёки солиқ билан боғлиқ хабарлар орқали юборилган ҳаволаларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?