«Зулмат остонасидаги муҳаббат» («Twilight») фильмини кўпчилигимиз кўрганмиз ҳамда ушбу фильм қаҳрамонлари бир қатор ёшларнинг кўнглидан жой олган. Қизиқ, реал ҳаётда ҳам вампир инсонлар бормикан. Луизиана штати университетида докторлик диссертациясига номзод бўлган Броунинг ҳаёти мобайнида ҳақиқий вампир инсонларни қидириб топди. Маълумотларга қараганда, Атланта Вампир Иттифоқи томонидан ўтказилган сўровлар АҚШда ҳақиқий вампир деб ҳисобланадиган камида беш минг киши борлигини аниқлади.
Брауннинг айтишича, фақат Янги Орлеанда 50 га яқин вампир инсонлар яшайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турли ҳудудларда яшовчи вампирларнинг характерлари ўрганилганда улар бошқа одамлардан бирор белгиси билан ажралиб турмас экан. Бу уларнинг янгича ҳаёт тарзи бўлиб, улар ҳозирда ўзларини қон билан озиқлантирмасликка кўндирган.
Яна вампир инсонларнинг руҳий ҳолатлари ҳам жойида эканлиги аниқланган. Бундай инсонлар жамиятда оддий одамлар каби ўзларининг оиласига, дўстларига ҳамда иш жойи ва касбига эгадир. Тадқиқотчи Браун умрида илк маротаба вампир аёлни Нью-Орлеаннинг Франция кварталидаги дўконда кўриб қолган. Аёл жуда ҳам оддий ва бошқалардан ҳеч қандай фарқ қилмасди.
Брауннинг фикрича, вампир инсонларнинг ҳеч қандай айблари йўқ, шунчаки уларнинг организмлари ўзининг эҳтиёжларининг кўп қисмини қон орқали қабул қилади. Бу шунчаки табиатнинг яратиғидир. Вампирлар учун ҳаттоки Янги Орлеан Вампирлари Ассоциацияси (НОВА) ҳам ташкил этилган. Замонавий вампирлар имкон қадар ўзларини оддий инсонлардек тутишга ҳамда вампирлик хусусиятларини унутишга ҳаракат қилишади.
Уларнинг вампирлик хусусиятларининг уйғонишига турли сабаблар баъзан туртки бўлиши мумкин: жуда яқин дўстлик ёки шаҳвоний ҳирслар. Одатда вампирларнинг ушбу хусусиятлари 18 ёшдан тўлиқ сезила бошлар экан. Вампирлар ҳақидаги турли хил фильм ҳамда асарларнинг тарқалиши инсонлар наздида улар жуда хавфли деган қарашни келтириб чиқарган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди