Ван дер Ваарт Нидерландия футболчиларини «картошка қоплари»га ўхшатди

1 дақиқа ўқиш0
Ван дер Ваарт Нидерландия футболчиларини «картошка қоплари»га ўхшатди

Нидерландия терма жамоасининг Германияга қарши 0:5 ҳисобидаги мағлубияти мамлакат футболида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Жамоанинг собиқ юлдузи Рафаэль ван дер Ваарт футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари ва курашувчанлигини аёвсиз танқид қилди. Унинг фикрича, айрим футболчилар рақиб босими остида бутунлай йўқолиб қолган.

«Гўё картошка қопларидек қотиб туришди»

Ван дер Ваарт NOS телеканалига берган интервьюсида Нидерландия футболчиларининг ўйиндаги муносабатидан қаттиқ норози эканини яширмади.

«Баъзан рақиб сени ўз дарвозанг олдига чекинишга мажбур қилади. Лекин футболчиларнинг ҳаракатларига, тана тилига қаранг… Гўё ҳаммаси қўрқиб қолгандек, ҳеч нарсадан хабари йўқ картошка қопларидек қотиб туришди.

Ҳужумда ҳеч қандай ўткирлик йўқ, тўпни тортиб олишга, курашга киришишга истак сезилмади», — деди собиқ футболчи.

Унинг таъкидлашича, юқори даражадаги футбол фақат маҳорат билан эмас, майдондаги фидойилик ва ғалаба учун курашиш билан ҳам белгиланади.

«Бизда дунё даражасидаги супер юлдузлар йўқ»

Ван дер Ваарт Нидерландия терма жамоасининг ҳозирги таркибидаги имкониятларга ҳам тўхталди. Унинг фикрича, жамоа айрим етакчи футболчиларсиз янада қийин аҳволга тушиб қолмоқда.

«Ҳаммаси майдонда ўзини тўлиқ аямасдан ўйнашдан бошланади. Бизда дунё даражасидаги супер юлдузлар йўқ — айниқса, Виржил ван Дейк ва Френки де Йонг бўлмаганда», — дея қўшимча қилди у.

Мағлубиятга қарамай, чорак финалда

Германияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган Нидерландия терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, Миллатлар лигаси чорак финалига йўл олди.

Бироқ кейинги босқичга чиқиш жамоа ўйинидаги камчиликларни яшира олмайди. Ван дер Ваартнинг кескин фикрлари ҳам Нидерландия футболида натижадан ташқари, футболчиларнинг майдондаги руҳияти ва масъулияти масаласи ҳам жиддий муҳокама қилинаётганини кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?