Қисқа видеоларни кўп кўриш мия фаолиятига қандай таъсир қилади?

Instagram Reels, YouTube Shorts ва TikTok каби платформалардаги қисқа видеоларни узоқ вақт томоша қилиш инсоннинг диққатини жамлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимлар қисқа видеоларни кўп кўриш билан диққатни бир жойга қаратишдаги қийинчиликлар ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлаган.
Бунинг сабаби шундаки, қисқа вақт ичида бир-биридан кескин фарқ қилувчи кўплаб видеоларни томоша қилишга мия доимий равишда мослашишга мажбур бўлади. Натижада янги ахборотни тез-тез қабул қилишга одатланиш узоқ вақт давомида бир машғулотга эътибор қаратишни қийинлаштириши мумкин.
Айрим инсонларда бундай одат узун матнларни ўқиш, дарс тайёрлаш ёки зерикарли вазифаларни охиригача бажаришда қийинчилик туғдириши эҳтимолдан холи эмас.
Бундан ташқари, айниқса, ухлашдан олдин қисқа видеоларни узлуксиз томоша қилиш уйқу вақтини кечиктириши ва дам олиш тартибини бузиши мумкин.
Мутахассислар бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун телефондан фойдаланиш вақтини назорат қилиш, видеолар орасида танаффус олиш ва ухлашдан олдин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклашни тавсия этади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…