1. Кулганингизда оғзингизни қўлингиз билан беркитасизми? Агар шундай қилсангиз, сиз ўз кучингизга етарлича ишонмайсиз. Сиз ўзингиздан иккиланасиз, ҳамда четда қолишни хоҳлайсиз. Бизнинг маслаҳат: ўзингизни танқиддан ҳамда ич-ичингизни қайғуга берилишидан асранг.
2. Кўп ҳолларда кулаётганда бошни орқага кўтарасизми? Агар жавоб "ҳа" бўлса, сиз ўта ишонувчан бўлиб, сахий табиатли инсонсиз. Баъзида ўз ҳиссиётларингизга берилиб кутилмаган ишларга қўл урасиз. Бундан кўра ақлга таянган маъқул.
3. Кулаётганингизда юзингиз ёки бошингизга қўлингизни теккизасизми? Агар шундай қилсангиз сиз – хаёлпарастсиз. Бу албатта ёмон эмас, ахир уддасидан чиқа олмайдиган ишларни ҳаёл қилиш яхши эмасми? Ҳаётга реал боқиб, ҳаётий муаммоларни ҳал қилинг. Мана шу бизни сизга берадиган маслаҳатимиздир.
4. Кулаётганингизда бурнингизни буруштирасизми? Агар шундай қилсангиз, сизнинг ҳисларингиз ҳамда қарашларингиз тез ва кўпинча ўзгариб туради. Сиз ҳиссиётларга берилувчан ва инжиқ инсонлар тоифасига мансубдирсиз. Кайфиятингиз тез ўзгариши нафақат сизни ўраб турган инсонларга, балки ўзингизга ҳам мураккаблик туғдиради.
5. Оғзингизни очиб, баланд куласиз. Агар шундай бўлса, сиз ҳаракатчан ҳамда қизиққон инсонлар сирасига кирасиз. Сизга вазминлик ва ўзингизни тутишни ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
6. Асталик билан кулаётганда бошингизни пастга эгасизми? Агар шундай қилсангиз, сиз ўта виждонли ҳамда меҳрибон инсонлар тоифасига кириб, ҳар қандай вазиятга мослаша оласиз. Сизнинг ҳисларингиз ва ишларингиз ҳамиша назоратингиз остида бўлади.
7. Кулаётганингизда даҳанингизни ушлайсизми? Агар шундай қилсангиз, қандай ёшда бўлишингиздан қатъий назар сиз феълингизда ёшлик хусусиятларингизни сақлаб қолгансиз. Шу сабабли кўпинча ишларингизни кўп ўйламасдан амалга оширасиз.
8. Кулаётганингизда кўзларингизни юмасизми? Агар жавобингиз "ҳа" бўлса, сиз ўзингизга ишонасиз, қатъиятлисиз ва ақлингизга таяниб иш кўрадиган инсонлар тоифасига кирасиз. Сиз ишчансиз ва талабчансиз. Баъзи ҳолларда талабчанлигингиз керагидан ортиқ бўлса – бундай ҳолларда ўзингизга бошқа томондан қарашга ҳаракат қилинг.
Сизнинг ўзига хос кулиш одатингиз бўлмасачи? Агар шундай бўлса сиз ҳамиша ўз фикрингизга таяниб иш қилувчилар қаторига кирасиз. Бу сизни ўраб турган инсонларга ёқмаслиги ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди