Damas ва Labo учун 0 фоизли бўлиб тўлаш шартлари эълон қилинди

Damas ва Labo учун 0 фоизли бўлиб тўлаш шартлари эълон қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тенге Банк Дамас ва Лабо автомобилларини йиллик 0 фоиз ставкада бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш имкониятини тақдим этмоқда.
  • Мазкур харид учун камида 26 фоиз миқдорида бошланғич тўлов амалга оширилиши талаб этилади.
  • Дамас учун тўлов муддати 21 ойдан 36 ойгача, Лабо учун эса 15 ойдан 27 ойгача этиб белгиланган.
  • Автомобиллар чегирмасиз нархларда сотувга чиқарилган бўлиб, якуний тўлов миқдори танланган комплектация ва тўлов режасига қараб ўзгаради.

Tenge Bank Damas ва Labo автомобилларини йиллик 0 фоиз ставкада бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилмоқда. Харид учун бошланғич тўлов камида 26 фоизни ташкил этади. Танланган шартларга қараб, Damas учун тўлов муддати 21 ойдан 36 ойгача, Labo учун эса 15 ойдан 27 ойгача бўлиши мумкин.

Damas учун ойлик тўлов 1 293 833 сўм атрофида ҳисобланган. Бу бир кунга тахминан 42–43 минг сўмдан тўғри келади. Автомобиль кундалик қатновлар ва йўловчи ташиш орқали даромад олишни режалаштираётган тадбиркорлар учун мос келиши мумкин.

Юк ташиш учун мўлжалланган Labo’нинг ойлик тўлови 1 784 630 сўмдан бошланади. Автомобилдан деҳқончиликда, логистикада, савдо нуқталарига маҳсулот етказишда ва қурилиш материалларини ташишда фойдаланиш мумкин. Ушбу модел учун энг узоқ тўлов муддати 27 ойни ташкил этади.

Damas хариди учун тўлов режалари

• 26 фоиз бошланғич тўлов билан 21 ойгача бўлиб тўлаш.

• 30 фоиз бошланғич тўлов билан 23 ойгача бўлиб тўлаш.

• 40 фоиз бошланғич тўлов билан 28 ойгача бўлиб тўлаш.

• 50 фоиз бошланғич тўлов билан 36 ойгача бўлиб тўлаш.

Labo хариди учун тўлов режалари

• 26 фоиз бошланғич тўлов билан 15 ойгача бўлиб тўлаш.

• 30 фоиз бошланғич тўлов билан 16 ойгача бўлиб тўлаш.

• 40 фоиз бошланғич тўлов билан 21 ойгача бўлиб тўлаш.

• 50 фоиз бошланғич тўлов билан 27 ойгача бўлиб тўлаш.

Мазкур имконият ўз бизнесини бошлашни режалаштираётганлар, деҳқон-фермерлар ва транспорт хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорларга қаратилган. Харидор бошланғич тўловни амалга оширгандан кейин қолган суммани келишилган муддат давомида фоизсиз бўлиб тўлайди.

Шу билан бирга, эълонда келтирилган ойлик тўловлар бошланғич комплектациядаги автомобиль учун 50 фоиз бошланғич тўлов асосида ҳисобланган. Шунинг учун якуний тўлов танланган автомобиль комплектацияси ва тўлов режасига боғлиқ бўлади. Автомобиллар чегирмасиз нархларда сотувга таклиф этилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар