07:00 / 04.08.2020
2 812

Компьютерда кўп ишлайдиганлар орттирадиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш чоралари

Компьютерда кўп ишлайдиганлар орттирадиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш чоралари
Фото: Домашний Очаг
Кун давомида вақтингизни неча соат компьютер ёки ноутбук қаршисида ўтказасиз? Тўрт ёки ундан кўп? Агарда сиз бу саволларга «ҳа» деб жавоб берсангиз, соғлигингизда хавфли муаммолар пайдо бўлишидан хабардормисиз?

Ноқулай ҳолатда узоқ вақт ўтириш, доимий кўз зўриқишидан умуртқа, бўйин томирлари ва тананинг бошқа муҳим органлари азият чекади. Биз сизга компьютер касалликларидан йироқлашиш учун нима қилиш мумкинлигини айтамиз.

Остеохондроз
Елка оғриғи ҳолатларининг 80 фоизи остеохондроз сабабидан келиб чиқади. Интервертебрал диск тўқималарида зарбаларни ютувчи хусусият бузилиб, дисклар ҳажми кичраяди ва эгилувчанлигини йўқотиб, ўз вазифасини аввалгидек бажара олмайди. Остеохондроз кўпинча бош, елка, бўйин ва қўллардаги оғриқлар билан пайдо бўлади.

Остеохондроз олдини олиш: иш столингизни тўғриланг
Ўриндиқ жуда юмшоқ эмас, балки сизга қулай бўлиши керак. Кресло ёки стулни елкангиз баробарида эмас, балки орқа миянинг табиий эгилишига қулай ҳолда танласангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Агарда стул ёки кресло елка баробарида текис бўлса, бел томонга валик қўйинг. Компьютер ёки ноутбук монитори маркази сизнинг кўзингизга мутлақо қарама-қарши бўлиши керак. Бу эгри умуртқа ва стрессдан ҳимоя қилади. Ҳар соатда ишингизни тўхтатиб, камида беш дақиқа бошингизни эгиб, қўлларингизни чўзинг ва бошқа бир неча машқларни бажаринг.

Қуруқ кўз синдроми
Кўз юзаси юпқа кўз ёши суюқлиги билан қопланган. Бу хавфли микроблардан табиий ҳимоядир. Нормал ҳолатда кўзларимиз 20 марта милтиллайди. Аммо ўқиш ва компьютерда ишлаш пайтида бу милтиллаш частотаси икки баравар камаяди. Шунинг учун кўз ёшлар қисман қурийди ва табиий ҳимоясини секин-аста йўқотади. Қуруқ кўз синдроми кўзда қичишиш, қизаришдан пайдо бўлади.

Қуруқ кўз синдроми олдини олиш: кўпроқ суюқлик ичинг
Суюқлик мувозанатини сақлаш, умуман компьютер билан ишламайдиганлар учун ҳам жуда зарур. Агарда сиз кун давомида монитор билан бир неча соат ишласангиз, қанча сув ичишингизни кузатиб боришингиз зарур. Ҳар йигирма дақиқада ишни тўхтатиб, кўзларни камида бир дақиқага юминг ва кўз қовоқларини қаттиқ сиқинг. Суюқлик ичишни кўпайтиринг.

Туннел синдроми
Карпал туннел синдромидан кўпинча мусиқачи, ёзувчи ва ҳайдовчилар азият чекади. Негаки уларнинг иши қўлларнинг доимий таранглиги билан боғлиқ. Бу синдром қичишиш, қўл ва бармоқларда оғриқнинг пайдо бўлиши билан бошланади. Қўл ва билаклар шишиши ёки ўрта бармоқларда ноқулайлик ҳам кузатилади.

Туннел синдромининг олдини олиш: иш столингизни тўғриланг
Стол қўлингизни қўйишингиз учун етарли даражада катта бўлиши керак. Шунингдек, стул, клавиатура ва сичқонча сизнинг ҳаракатланишингиз мос бўлиши жуда муҳим. Ҳар соатда оддий машқларни бажаринг. Қўлларингизни муштланг ва очинг. Бармоқларингизни соат стрелкаси бўйлаб, ўнгга ва чапга айлантиринг. Қўлларингизни олдинга текислаб, бармоқларингизни фаол равишда силкитинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Компьютерда кўп ишлайдиганлар орттирадиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш чоралари