Фото: «Домашний очаг»
Нафас етишмовчилиги доимо огоҳлантирувчи белги ҳисобланади. Агар турли машқлардан кейин нафас сиқилиши кузатилса, унда жисмоний ҳаракат организмда қийинчилик туғдирган бўлади. Борди-ю, ҳеч қандай ҳаракатсиз нафас қисиши рўй берса, дарҳол шифокорга кўриниш тавсия этилади.
Нафас етишмовчилиги пневмония (ҳарорат кўтарилмайдигани) юрак хасталиги, ўсмалар, шунингдек, хавфли ўсмалар, ўпка гипертензияси ва барча юракни тўхтатишга олиб келадиган касаллик белгилари бўлиши мумкин.
Ўпка артериал гипертензияси нима?
Ўпка артериал гипертензияси жуда кенг тарқалган касаллик турига кирмайди, миллионтадан 10-15 кишига тўғри келади. Лекин у ҳар қандай ёшда бошланиши мумкин. Кўпинча 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган аёлларга таъсир қилиши кузатилади. Уларнинг кўпчилиги бу касаликка биринчи марта ҳомиладорлик вақтида учрайди. Ўпка гипертензиясида юракдан ўпкага олиб борувчи томирларда қон босими жуда тез ва кескин даражада кўтарилади. Шу сабабли юрак кучайган зўриқиш билан ишлайди ва вақтида чоралар кўрилмаса, юрак тўхтаб қолиши ҳам мумкин.
Бу хавфлими?
Жуда ҳам. Агар касаллик ўз вақтида аниқланмаса ва даволаш ишлари бошланмаса, одамнинг юраги исталган вақтда тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолат юзага келмаганда ҳам, юракнинг фақат ўнг томони зўриқиши туфайли юрак мушаги томирлари ва тўқималари ишдан чиқади ва юрак-қон томир тизими касалликлари хавфи ортади.
Яна қандай аломатларга эътиборли бўлиш керак?
Нафас сиқлиши асосий, аммо ўпка гипертензиядаги ривожланишига ҳамроҳ бўладиган ягона аломат эмас. Масалан, чарчоқнинг кучайиши, агар тўсатдан бўлса, шунингдек, келиб чиқиши номаълум йўтал, тез ва даврий пулс, тез-тез бош айланиши ва ҳушдан кетиш каби аломатлар ҳам касалликдан огоҳлантираётган бўлиши мумкин.
Касалликдан гумон қилинганда нима қилиш керак?
Энг аввало, умумий-амалиёт шифокори билан учрашиш ва қабулда барча аломатлар ҳақида тўлиқ маълумот бериш керак. Шифокор рентген натижаларини олиши зарур. Шунингдек, юракнинг ҳаракатланувчи тасвирини олиш ва унинг ўнг томонини текшириш учун эхокардиограммага мурожаат қилиш мумкин. Охирги текширув ўпка томирларидаги қон босимини ўлчаш ва ва ташхисни тасдиқлаш имкониятини беради.
Касалликнинг давоси борми?
Афсуски, ўпка артериал гипертензиясини бутунлай даволаш мумкин эмас, у пайдо бўлдими, бас, касаллик абадий қолади. Аммо замонавий дорилар қон томирларининг тиқилиб қолиши ва босимнинг ошишига олиб келадиган жараёнларни камайтиради. Ҳаттоки бутунлай тўхтатиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди