Тўй арафасидаги жанжал судгача етди: йигит ҳам, қиз ҳам жаримага тортилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида тўй арафасида бўлган йигит ва қиз ўртасида жанжал келиб чиқди. Оқибатда йигит қизга бир марта тарсаки туширган, қиз эса унга ҳақоратли SMS-хабарлар юборган. Ҳар иккиси ҳам суд томонидан жаримага тортилди.
Суд ҳужжатларига кўра, 2002 йилда туғилган қиз йигит томонидан ўтказилган тазйиқ сабабли аввалроқ ҳимоя ордери олган. Шунга қарамай, улар Қашқадарёдаги яшаш уйи олдида учрашиб, ўзаро тортишиб қолган.
Жанжал давомида йигит қизни ҳақорат қилиб, юзига бир марта тарсаки туширган. Шу тариқа у ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳимоя ордери талабларини бузган.
Воқеадан кейин қиз ҳам уйига қайтиб, жаҳл устида йигитга унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар ёзилган SMS-хабарлар юборган.
Суд мажлисида ҳар икки томон ўз айбига иқрор бўлган. Улар ҳозирда ярашиб олганини ва яқин орада тўйлари бўлиши кераклигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўраган.
Суд қарорига кўра, йигит ҳимоя ордери талабларини бузгани учун 1 миллион 320 минг сўм, қиз эса ҳақоратли хабарлар юборгани учун 880 минг сўм жаримага тортилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…