21:57 / 25.04.2021
2 862

Кўп эснаш хавфли касалликлар белгисими?


Кўпгина инсонлар эснашни мутлақо зарарсиз ва ҳатто фойдали рефлекс деб ҳисоблайди. Аслида тез-тез ва асоссиз эснаш хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. Хўш, эснашнинг фойдали жиҳатлари ҳам борми? Одатда инсоннинг қанча эснаши меъёр ҳисобланади? Депрессияга мойил инсонлар кўп эснайдими? ССВ матбуот хизмати тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Ғофуров билан суҳбат қилди.

— Эснашнинг фойдали жиҳатлари ҳам борми?
— Бу одатнинг инсонга фойдали жиҳатлари жуда кўп: у орқали мушаклар бўшашиб, мия ва тананинг бошқа аъзолари кислород билан тўйинади, организмдаги жисмоний чарчоқ ва руҳий юк енгиллашади, энг асосийси, эснаш мияни «совутиш»га ёрдам беради.

Эснаш пайтида энг кўп жағ мушаклари зўриқиб, улар тўғридан-тўғри инсоннинг кўришига таъсир қилади. Олимларнинг айтишича, уйқусида тишини ғижирлатадиганларга эснаш фойдали экан. Кўпчилик эснашни тезроқ ухлашга кўмаклашади, деб ўйлайди. Бу нотуғри, аксинча, у уйқуни қочириб, танани тетиклаштиради.

— Одатда инсоннинг қанча эснаши меъёр ҳисобланади?
— Одатда инсон бир кунда 7-15 мартагача эснаши меъёр ҳисобланади. Бироқ ундан ортиқ эснаш, аввало, сурункали чарчаш синдроми ҳисобланиб, бу ҳолатни кунлик 7-8 соатлик уйқу билан енгиб бўлмайди.

Боиси, бу синдром узоқ давом этган оғир иш жараёни, тўйиб ухламаслик, нотўғри овқатланиш, спорт ва жисмоний меҳнат билан мунтазам шуғулланмаслик оқибатида ривожланади. Мутахассислар томонидан бундай эснаш қонда кортизол (стресс) гормонининг миқдори орттиши билан тушунтирилади.

Шунингдек, инсон сурункали чарчаганда кўкракда оғриқ, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашиши, бош оғриғи ва ҳатто, ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўп эснаш хавфли касалликлар белгисими?