Фото: «@tanushreerao / Usplash»
Олимлар кўк чой қорин ёғини йўқотишда самарали ичимлик эканлигини исботлашди. Бундан ташқари, мева-сабзавотларни мунтазам истеъмол қилиш ушбу соҳада ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради, деб ёзади Express.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қорин ёғи жигар ва ичак каби муҳим аъзолар ёнида ҳосил бўлади, бу юрак хасталиги ва 2-тип диабет ривожланиш хавфини туғдиради. Олимлар қорин висцерал ёғи юқори бўлган Хитойнинг катта ёшли аҳоли орасида тадқиқот ўтказишди. Тажриба иштирокчилари икки гуруҳга бўлинишди. Улардан бири 12 ҳафта давомида ҳар куни кўк чой истеъмол қилишди.
Тажриба шуни кўрсатдики, чой ичувчилар қорин ёғидан деярли бутунлай қутулишган. Катехинлар билан бойитилган ушбу ичимликни истеъмол қилиш натижасида ўртача висцерал ёғ миқдори, тана вазни ва организмда тўпланган ортиқча ёғ сезиларли даражада камайди. Олимларнинг фикрича, кўк чой метаболизмни тезлаштиради. Бу организмга калорияни кўпроқ ёқишга ёрдам беради.
Қорин ёғидан қутулмоқчи бўлганлар учун мутахассислар ҳар куни камида беш порция мева-сабзавот истеъмол қилишни, шунингдек, таомномага клетчаткага бой крахмалли маҳсулотларни киритишни маслаҳат беришади. Бундан ташқари, таомга туз ёки шакар қўшмаслик керак. Шунингдек, кам ёғли сут ёки кальцийли соя ичимликларини истеъмол қилиш ва кунига 6-8 стакан сув ичиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...