Фото: Instagram / @faridam_official__fanclub
Сардор Раҳимхоннинг 2016 йилда мухлислар эътиборига ҳавола этилган «Фаридам» қўшиғига ишланган клипда бош қаҳрамон — ногиронлик аравачасида ўтирадиган қиз образини гавдалантирган актриса қисқа фурсат ичида томошабинлар эътиборига тушди. Энг қизиғи эса, ушбу ролни ижро этган актриса, кейинроқ Фаридам тахаллуси билан қўшиқлар ижро эта бошлади. Кетма-кет тақдим этилган янги қўшиқ ва клиплар унинг серқирра истеъдод соҳибаси эканидан далолат берарди. Кейинроқ Фаридам турк эстрадаси юлдузи Рафет Эл Романнинг назарига тушиб, у билан бирга дуэт куйлаш имконини қўлга киритди. Шоу-бизнесда ўзига яраша ютуқларга эришиб келаётган хонанда кутилмаганда санъатни тарк этишга қарор қилди.
«Ўртаҳол оиланинг бешинчи фарзандиман»
1999 йили Сирдарё вилоятида ўртаҳол оиланинг бешинчи қиз фарзанди бўлиб дунёга келганман. Оиламизда санъаткорлар бўлмаса-да, болалигимдан бу соҳага қизиққанман. Аммо ота-онам санъат бўйича ўқишимни исташмаган. Шунда мусиқа ўқитувчим эшитиш қобилиятим юқорилини айтиб, ота-онамга билдирмай мусиқа мактабига олиб борган. Учинчи синфдан бошлаб мусиқа мактабининг фортепиано синфида ҳам таҳсил олишни бошлаганман. Уйдагилар бундан хабар топишгач, ранжишган. Чунки улар санъат ҳақида эшитишни ҳам исташмасди. Шу боис, мени қўллаб-қувватлашмади, ютуқларимдан ҳам қувонишмасди.
«Онам тиббиёт ходими бўлишимни истарди, аммо мен бу соҳага қизиқмасдим»
Онам тиббиёт коллежида ўқишимни истарди. Мактабни битирган йилим ҳужжатларимни тиббиёт коллежига топшириб, мажбуран дарсларга қатнашимни талаб қилди. Бир ой ўқиб, бу соҳага бегона эканимни англадим. Коллеж директорига йиғлаб, ҳужжатларимни санъат коллежига ўтказиб беришларини сўраганман. Бу ишим ҳам ота-онам учун оғир зарба бўлган.
«Контракт пулини тўлай олмаганим учун консерваторияни ташлашга мажбур эдим»
Коллежни битирган йилим Ўзбекистон давлат консерваториясига ҳужжат топширганман. Ижодий имтиҳонларни Дилором Омонуллаева қабул билиб, ижромдан кўнгли тўлганини айтган. Устоздан бундай эътирофларни эшитгач, ўзимга бўлган ишончим икки ҳисса ошган. Афсуски, тестдаги натижаларим пастлиги учун шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман. Бир муддат дарсларга қатнадим, аммо ота-онам шартнома пулини тўлашмагани учун ўқишни ташлашга мажбур бўлдим. Аммо тушкунликка тушганим йўқ. Аксинча ҳаётимдаги ўзгаришлар ижодимга янада яхши таъсир қилди.
Сардор Раҳимхоннинг клипидаги иштирок
Мустақил ижодни бошлашга маблағим йўқ эди. Шу боис бек-вокалда ишлаб, хонанда ва бастакорлар билан танишдим. Шеър ёзиш ва қўшиқ ғоясини яратиш қўлимдан келгани учун бир нечта санъаткорга муаллифлик қўшиқларини тайёрлаб берганман. Яъни хонандалар қўшиқларимни ўзларининг номидан оммага тақдим этишарди. Аммо ҳеч қаерда номим эълон қилинмасди.
2016 йили Сардор Раҳимхоннинг «Фаридам» қўшиғига ишланган клипда суратга тушдим. Аслида қўшиқнинг исмимга алоқаси йўқ, шунчаки клип ғояси маъқул келгани учун суратга тушишга розилик бердим.
Рафет Эл Роман билан танишув
Бир куни Рафет Эл Романнинг қўшиғини cover тарзида куйлаб Instagram саҳифамга жойладим. Бир неча кундан кейин Диёрбек Маҳкамов қўшиқнинг ўзбек тилидаги вариантини дуэт тарзида ижро этишни таклиф қилди. Натижа ёмон бўлмади, аммо у мен кутгандек эмасди.
Иккита опам оиласи билан Туркияда яшайди. Улар сабаб онам иккимиз Истанбулга сафар қиладиган бўлдик. Самолётда Рафет Эл Романнинг янги дуэт қўшиғи намойиш этилди. Қўшиқдан таъсирланиб, уни cover тарзида ижро этишга қарор қилдим. Қўшиқни Инстгарам саҳифамга жойлаб, Рафет Эл Романнинг саҳифасини белгилаб қўйдим. Орадан ҳеч қанча кун ўтмай хонанданинг менеджери Instagram орқали алоқага чиқди, ундан кейин хонанданинг ўзи билан гаплашдим. «Сенга бир қўшиқ юбораман, уни ижро этиб бизга жўнатасан», деди хонанда. Қўшиқни ижро этиб жўнатганимдан сўнг Рафет Эл Роман февраль ойида бўладиган концерт дастурида бирга қўшиқ куйлашни таклиф қилди. «Фақат концерт жонли ижрода бўлади», деб огоҳлантирди. Концерт аъло даражада ўтгандан сўнг ҳамкорликни таклиф қилди.
Рафет Эл Роман қачон турмушга чиқиш ниятида эканимга қизиқди. Чунки кўпчилик продюсерлар қўшиқчи қизларнинг турмушга чиқиб, ижод қилолмаслигидан қўрқишади. Ҳали бери турмушга чиқмайман деганимдан сўнг 5 йилга продюсерлик шартномаси тузилди. Ҳамкорлик давомида 3 та клип яратдик, қатор қўшиқларни оммага тақдим этдик.
«Машҳурлик ҳаётимга ҳаловат бағишламаслигини англадим»
Натижалар кутилганидан ҳам аъло эди. Аммо машҳурлик ҳаётимга ҳаловат бағишламаслигини англадим, санъатга бўлган фикрларим ҳам ўзгарди. Балки бунга хонандалар билан боғлиқ яхши хотираларим йўқлиги сабаб бўлгандир. Илмли одамлар билан суҳбатда бўлганимдан сўнг санъат йўлидан қайтишим керакини англадим. Чунки мен билган санъат ҳалол касб эмасди.
Фото: Instagram / @faridam_official
Санъатни тарк этишга қарор қилганимдан сўнг кўпчилик негатив фикрлар билдиришди, ҳатто фикримдан қайтаришга уринганлар ҳам бўлди. Аммо мен фикримда қатъий қолиш учун курашдим.
Ҳақ йўлини танлаганимдан сўнг Истанбулга келиб, Рафет Эл Роман билан учрашдим. У мени рўмолда кўриб жуда хурсанд бўлди, ҳатто шартнома муддатидан тўрт йил аввал тугатилган бўлишига қарамай, фикримни қўллаб-қувватлади. «Бошқалардан ажралиб турардинг, сен шу йўлни танлашингни аввалдан сезгандим», деди.
Фото: Instagram / @faridam_official
Илм олишнинг эрта-кечи йўқ. Шу боис, ўтмиш саҳифамни ёпиб, илм ўрганишга қарор қилдим. Айни кунда оилам билан Туркияда истиқомат қиламиз. Дадам савдо-сотиқ билан шуғулланади. Айни кунларда муслима опа-сингилларимиз учун либос дизайнерлиги бўйича ўқишга тайёрланяпман.
Наргизахон Муродова суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи