Юлдуз Усмонова саратон билан курашаётган болалар ҳолидан хабар олди (видео)

Юлдуз Усмонова саратон билан курашаётган болалар ҳолидан хабар олди (видео)
Қисқача

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз жамоаси билан биргаликда саратон касаллигига чалинган болалар ҳолидан хабар олди. Хонанда касаллик билан курашаётган болалар ҳузурига сюрприз қилиб кириб бориб, улар билан самимий суҳ

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг саратон касаллигига чалинган болаларни йўқлагани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Видеоларда хонанда ўз жамоаси билан касаллик билан курашаётган болалар ҳузурига сюрприз қилиб кириб бориб, уларнинг ҳолидан хабар олгани акс этган. Юлдуз Усмонова болалар билан самимий суҳбатлашиб, улар билан бирга қўшиқ куйлаган ва совғалар улашган.

Хонанда болаларни тушкунликка тушмасликка, ноумид бўлмасдан, Аллоҳдан шифо сўрашга чақирган. Шунингдек, у уларга бу оғир касалликни албатта енгиб ўтишларига ишониш кераклигини айтган.

Таъсирли кадрларда Юлдуз Усмонованинг болаларнинг қўллари ва пешонасидан ўпиб, уларга меҳр ва далда бергани ҳам кўринади.

Хонанданинг болалар ҳолидан хабар олиб, уларга қувонч улашгани ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўпчилик унинг бу эзгу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, самимий фикрларини қолдирган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар