Реал Мадрид Ян Диоманде трансферига яқинлашмоқда

Мадриднинг Реал клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун 19 ёшли ивуарлик вингер Ян Диомандени 132 миллион евро евазига ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Ушбу трансфер клуб асосий ҳужумчиларидан бири Родриго узоқ муддатга сафдан чиққани ҳамда Винисиус Жуниор келажаги атрофидаги миш-мишлар фонида амалга оширилмоқда.
Мадриднинг Реал клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида РБ Лейпциг жамоасининг иқтидорли футболчиси Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришди. АС нашри хабар беришича, Испания гранди 19 ёшли ивуарлик вингер учун 132 миллион евро тўлашга тайёр турибди ва трансфер деярли якуний босқичга етган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ушбу трансфер шартномаси жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири Родриго узоқ муддатга сафдан чиққани ҳамда Винисиус Жуниор келажаги атрофидаги турли миш-мишлар фонида қироллик клуби учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Ян Диоманденинг келиши Килиан Мбаппе билан биргаликда жамоа ҳужум салоҳиятини янада ошириши кутилмоқда.
Футболчининг ўзига хос жиҳатлари
Леганес жамоасининг собиқ сардори Гонсалес ўз интервюсида ёш футболчининг илк машғулотлардаёқ жамоадошларини ҳайратда қолдирганини эсга олди. Унинг сўзларига кўра, Ян Диоманденинг чаққонлиги ва техник имкониятлари барчани лол қолдирган.Гонсалес футболчининг қанотдаги ҳаракатлари ҳимоячиларни қийин аҳволдан солганини таъкидлаб ўтди: «Унинг илк тегинишиёқ бошқача эканини кўрсатганди. Чап қанотда бизни шунчаки ақдан оздирганди, ёш футболчидан бундай ўйинни ҳеч қачон кўрмагандим». Шунингдек, мутахассис ўйинчининг тезлик ва техникани мукаммал бирлаштирганини эътироф этди.
Ламин Ямал билан солиштириш
Энг муҳокамали мавзулардан бири – Ян Диоманденинг Барселона юлдузи Ламин Ямал билан солиштирилиши бўлди. Собиқ футболчининг фикрича, агар Ян Реал Мадрид сафида ўзига етарлича имконият топса, нафақат Ламин Ямалдан қолишмайди, балки ундан ҳам ўзиб кетиши мумкин.«Ламин кўпроқ барқарорликка эга ва буни узоқроқ вақтдан бери исботлаб келмоқда, аммо Ян ҳам айни шу даражага чиқа олади. Унинг салоҳияти улкан», – дейди Гонсалес. Шу билан бирга, у ёш футболчи учун энг асосий синов босимни қандай кўтаришида бўлишини эслатиб ўтди.
Трансфер расмийлашса, Ян Диоманде нафақат Ла Лига, балки бутун Европа футболининг энг қизиқарли ёш юлдузларидан бирига айланиши шубҳасиз.






























Изоҳлар 0
…