22:44 / 13.02.2024
66

Шерзод Кудбиев: “ААА” рейтингдаги тадбиркорларга солиқ текшируви ўтказиш буйруғи шакллантирилмайди”

Шерзод Кудбиев: “ААА” рейтингдаги тадбиркорларга солиқ текшируви ўтказиш буйруғи шакллантирилмайди”
Фото: Солиқ қўмитаси
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида “ААА” тоифага эга бўлган корхоналарга солиқ текшируви ўтказиш буйруғи шакллантирилмайди. Бу ҳақда 13 февраль куни ўтказилган тадбиркорлар билан учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев маълум қилди, дея хабар берди “Дарё”.

Ўзбекистонда жорий йил 1 февралдан тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилди. Рейтинг доирасида корхоналар тўртта тоифага ажратилмоқда. Улардан “ААА”, “АА” ва “А” тоифаларига кирувчи тадбиркорлик субъектлари юқори барқарорлик рейтингидан жой олади ва рағбатлантирилади. Хусусан, “ААА” тоифасидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод этилади.

Шерзод Кудбиевнинг айтишича, яқин кунларда янги тизим тўлиқ шаклда ишга туширилади.

Шу ҳафтанинг охиригача шундай қиламизки, “ААА” рейтингдаги тадбиркорларга нисбатан текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ шакллантирилмайди. Буйруқ ҳам бизнинг тизим ичидан чиқади-ку. На камерал, на сайёр солиқ текширувига, на солиқ аудитига хабарнома ҳам, буйруқ ҳам шаклланмайди”, — деди қўмита раҳбари.

Маълумот учун, “ААА” тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган салбий фарқ суммасини бир кун муддатда, текширувчиларсиз қайтариб берилади. Шунингдек, бошқа солиқлардан ортиқча тўлов суммаси 3 кун ичида қайтарилади. Уларга бошқа яна бир қатор имтиёзлар берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шерзод Кудбиев: “ААА” рейтингдаги тадбиркорларга солиқ текшируви ўтказиш буйруғи шакллантирилмайди”