Фарғонада 1,5 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди

Фарғонада 1,5 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 1,5 ёшли ўғлини 35 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди.

Суд ҳужжатларига кўра, оилада уч нафар вояга етмаган фарзанд бўлган. Эр-хотин қарз ва оғир молиявий шароит сабаб кенжа фарзандини пул эвазига беришга рози бўлган.

2026 йил апрель ойида улар нотаниш шахс билан болани бериш масаласида келишиб, уни 35 минг долларга сотишга қарор қилган. Харидор сифатида мулоқот қилган шахс эса бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.

11 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда аёл тилхат ёзаётган, эркак эса келишилган пулни олаётган вақтда ушланган.

Суд ҳукми билан эркак 6 йилга, аёл эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Улар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.

Эр-хотиннинг уч нафар вояга етмаган фарзанди қариндоши қарамоғига топширилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар