Тошкент метросида бир кунда рекорд даражада йўловчи ташилди

14 сентябрь куни Тошкент метрополитенида йўловчилар сони бўйича янги рекорд қайд этилди. Шу куни метро хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланган.
Бу кўрсаткичдан аввалги рекорд 8 май куни қайд этилган бўлиб, ўшанда метро орқали 1 117 061 нафар йўловчи ташилган эди.
Йўловчилар оқими айниқса “Чинор”, “Сергели”, “Чоштепа”, “Олмазор”, “Чилонзор”, “Буюк ипак йўли”, “Дўстлик” ва “Беруний” бекатларида юқори бўлган.
Мутахассислар йўловчилар оқими ўсишда давом этишини кутмоқда. Октябрь ойида кунлик йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши прогноз қилинган.
Шунингдек, метро маъмурияти 1 200 000-йўловчини алоҳида аниқлаб, унга махсус совға ёки имтиёз тақдим этишни режалаштирмоқда.
Йўловчилар кўпайиши муносабати билан поездлар ҳаракати ҳам оқимга қараб тезкор мувофиқлаштириб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…