Қорақалпоғистонда жиноий жарималарни ундириш ишлари алоҳида назоратда

Қорақалпоғистонда жиноий жарималарни ундириш ишлари алоҳида назоратда

Таҳлилларга кўра, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилда судларнинг жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ жами 4,3 млрд. сўмлик 164 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, амалда 2 млрд. сўм ундирилган.

Қолдиқдаги 1,6 млрд. сўмлик 71 та ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирув қарздорларнинг мол-мулклари ва иш ҳақиларига қаратилиб, қарздорликлар ундирилмоқда.

Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2026 йил 30 июль кунги қарорига асосан қарздор Б.Т.дан давлат фойдасига 62 812,5 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган.

Ушбу қарор бўйича чиқарилган ижро варақа Бюронинг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 62,8 млн. сўм жарима жорий йилнинг 14 август куни ундирилган ва давлат бюджетига йўналтирилган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар