Корхонадан солиқ қарзи ундирилди
1 дақиқа ўқиш128

Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ тумани бўлими иш юритувига солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Қарздор «U.L» МЧЖ томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмагани сабабли, давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро чоралари кўрилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхона томонидан жами 204,5 миллион сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилди.
Шу тариқа, давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар ундирилиб, ижро ҳужжати амалда таъминланди.
Бюронинг Олтиариқ туман бўлими
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар


























Изоҳлар0
…