13:48 / 21.09.2016
7 553

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми пасайди

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми пасайди

2016 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми камайган. Россия Марказий банки маълумотларида келтирилишича, шу йилнинг январь ойидан июль ойига қадар Ўзбекистонга 952 млн доллар жўнатилган. Таққослаш учун ўтган йилда бу кўрсаткич - 1,149 млрд долларни ташкил этганди.

Маълум бўлишича, Россиядан Марказий Осиё давлатларига пул ўтказмалари ҳажми 2016 йилнинг иккинчи чорагида биринчи чоракдагига нисбатан 563 млн доллар кўпроқ бўлиб, 2,438 млрд долларга тенг бўлди.

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 696 млн доллар юборилган - Ўзбекистондан Россияга амалга оширилган битта операцияда ўртача 273 доллар жўнатилган. Биринчи чоракда Тожикистонга 495 млн доллар (битта операцияда ўртача - 99 доллар), Қирғизистонга 487 млн доллар (233 доллар), Қозоғистонга 151 млн доллар (225 доллар), Туркманистонга эса 3 млн доллар (392 доллар) юборилган.

Ушбу маълумотлар Anelik, BLIZKO, Coinstar Money Transfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, Western Union, «АзияЭкспресс», «АЛЛЮР», «Блиц», «Быстрая Почта», «Золотая Корона», «Лидер» ва «Почта России» тизимларини қамраб олади.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми пасайди