27
Сербия собиқ президенти: “Ўзбекистон инвестициялар киритишга энг қулай мамлакатлардан биридир”
Борис Тадич
Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
23 октябрь куни Тошкентда Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги “Ўзбекистон халқаро бизнеснинг янги маркази сифатида: хорижий компаниялар учун имкониятлар” мавзусидаги халқаро тадбир ташкил этилди.
Унда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Латвия собиқ президенти Раймондс Веёнис, Сербия собиқ президенти Борис Тадич, Халқаро электралоқа иттифоқи собиқ бош котиби Ҳамадоун Туре, Ирландиянинг IDА (Industrial Development Authority) ташкилоти маслаҳатчиси Шон Макклин, NEC корпорацияси собиқ вице-президенти ҳозирги кунда рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Акиҳиро Сакураи иштирок этди.
Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
Тадбирда сўзга чиққан Латвия собиқ президенти Раймондс Веёнис таъкидлашича, Ўзбекистоннинг сармоявий муҳитдаги ислоҳотлари Европа давлатлари компанияларининг кўпайишини осонлаштиради. Хорижий инвестициялар учун тартиб-таомилларни соддалаштириш ва хорижий компанияларнинг бу ерга келиб ишлаши учун яратилаётган имкониятлар, айниқса, Ўзбекистонда IT Park резидентларига бериладиган имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилиши инвесторлар учун ишончни ошириб, жозибадор муҳит яратди. Бу ислоҳотлар 2030 йилга қадар IT экспорти 5 млрд АҚШ долларга етказиш ва Сунъий интеллект бозори 1,5 млрд АҚШ долларга етказилишига замин яратди.
Сербия собиқ президенти Борис Тадичнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати томонидан IT соҳасига берилаётган эътибор туфайли Ўзбекистон “Минтақавий IT Hub”га айланмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон хорижий компаниялар учун бизнес юритиш ва инвестициялар киритишга энг қулай мамлакатлардан биридир.
Борис Тадич Ўзбекистонда рақамли стартапларни ривожлантириш орқали ҳукумат, бугунги давр талабларига дош беришга тайёр бўлган тадбиркорларнинг янги авлодини кенг қўллаб-қувватламоқда. Бу стартапчилар нафақат иқтисодий иштирокчилар, балки ижтимоий қиймат яратиш ва турмуш даражасини оширишда муҳим ҳамкорлардир. Ўзбекистонда рақамли стартапларни ривожлантириш учун киритилган хорижий инвестициялар миқдорида маҳаллий маблағ ажратилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни минтақавий IT марказига айлантириш вазифасини қўйган. Давлат раҳбари 2024 йил май ойида бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумида IT Park резидентлари сони 10 баробар кўпайишини, келгусида 100 минг янги ишчи ўрни яратилишини айтди. Президент бир йил ичида IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти икки баробар ошганини, келажакда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режа қилинганини қайд этди.
14 октябрь куни қабул қилинган “Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони билан айрим IT Park резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”