date

Гўшт нархи ошиши машҳур сендвич бизнесини қийин аҳволга солмоқда

Гўшт нархи ошиши машҳур сендвич бизнесини қийин аҳволга солмоқда

АҚШдаги машҳур Phily cheesesteak ресторани эгаси Кен Силвер сўнгги йилларда гўшт нархининг муттасил ошиб бораётгани туфайли ўз мижозларига хизматни қандай давом эттириш ҳақида бош қотирмоқда. Нарх ошиши муаммо бўлиши мумкин, лекин сифатдан воз кечишга унчалик тайёр эмас.

АҚШда чорвачилик миқдори камайган, талаб эса юқори бўлиб қолаётган бир пайтда, мол гўшти нархи ҳар йили кескин ошиб бормоқда. АҚШ расмий статистикаларига кўра, 2025-йил июн ойида бир фунт (454 грамм) мол гўшти қиймати ўртача $6.12 (тахминан 76,000 сўм)ни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 12% кўпдир. Стейклар учун эса бу кўрсаткич $11.49 га етган.

Бу тенденция йирик шаҳарлардаги кўплаб ресторанларга, айниқса гўшт асосидаги таомларга ихтисослашган кичик бизнесларга жиддий босим ўтказмоқда. Шулардан бири – Филадельфиядаги “Jim’s South St.” ресторани.

“Jim’s South St.” ресторанига 1976-йилда асос солинган. Бугунги кунда уни Кен Силвер бошқаради. У таъкидлайди: “Гўшт нархи ўтган йилга қараганда яна $1 ошди. 2024-йилда биз ёнғиндан кейин қайта очилганда аллақачон 50% қимматга сотиб олаётгандик – бу жуда жиддий ўсиш.”

Кен Силвернинг асосий муаммоси – мижозларга сифатли, лекин арзон таом тақдим этиш истаги билан молиявий босим ўртасидаги мувозанатни сақлаш. Масалан, 2022-йилда $11.49 бўлган сендвич ҳозирда $13.49 туради. Нарх кўтарилган, аммо даромад эса камайган.

“Биз ҳозирча харажатни ўз бўйнимизга оляпмиз, лекин ёзги барбекю мавсуми тугагач, нархлар пасаяди деган умиддамиз,” — дейди Силвер.

Сендвичлар орқасидаги иқтисодиёт

Phily cheesesteak– бу Америкада жуда машҳур таом. У юпқа тўғралган мол гўшти, эритилган пишлоқ ва қовурилган пиёздан иборат. Мижозлар турли хил қўшимчалар ҳам танлаши мумкин. Филадельфиядаги кўплаб ресторанлар ушбу сендвични ўзига хос рецепт асосида тайёрлаб, уни шаҳарнинг гастрономик брендига айлантирган.

Аммо гўшт нархининг ўсиши бу классик сендвични ҳам қимматлаштирмоқда. Баъзи ресторанлар “market price” – яъни ҳар куни бозор нархига қараб белгиланган нарх тизимига ўтиш ҳақида ўйлаяпти. Бу усул одатда денгиз маҳсулотлари учун қўлланилади, аммо эндиликда мол гўшти учун ҳам актуал бўлиши мумкин.

Мижозлар нима дейди?

Мижозлардан бири, Брян Уильямс, нарх ошиши уни сендвичдан воз кечишга ундамаслигини айтди:“Ҳаммаси қимматлашаётган бир пайтда бу табиий ҳол. Улар бундан қочиб қутула олмайди. Мен барибир буюртма бераман.”

Бу фикр – кўплаб америкалик истеъмолчиларнинг кайфиятини ифодалайди. Нархлар ўсиб бораётган бўлса-да, сифатли хизмат ва одатий таомдан воз кечишга тайёр эмаслар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Гўшт нархи ошиши машҳур сендвич бизнесини қийин аҳволга солмоқда