Фарғонада гўшт нархи сезиларли равишда ошди: энг қиммат нарх қаерда?

16–23 сентябрь кунлари Фарғона вилоятида гўшт нархлари сезиларли равишда ошган. Шу даврда мол гўшти 2,9 фоизга, қўй гўшти эса 2,4 фоизга қимматлаган.
23 сентябрь ҳолатига кўра, мол гўштининг нархи вилоят ҳудудларида турлича бўлган. Энг юқори нарх Марғилон шаҳрида қайд этилган — бир килограмм мол гўшти 139 минг сўмдан сотилган.
Энг паст нарх эса Қувасой шаҳрида кузатилган бўлиб, бир килограмм гўшт 118 минг 56 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг маълумотларида ҳам ушбу даврда гўшт ва айрим бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошгани қайд этилган.































Изоҳлар 0
…