Хитой ўз валютаси – юанни халқаро бозорларда кенгроқ ишлатиш учун янги режа устида ишламоқда. Мамлакат илк бор юанга боғланган “stablecoin”лардан(барқарор криптовалюта) фойдаланишга рухсат беришни кўриб чиқмоқда. Бу рақамли активларга нисбатан Хитойнинг аввалги қатъий сиёсатидан кескин бурилиш ҳисобланади.
Бугунги кунда халқаро савдонинг катта қисми долларда амалга оширилади. Агар юан асосидаги stablecoin чиқса, компаниялар ва банклар доллардан кўра бевосита юан билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
Бугунги кунда халқаро савдонинг катта қисми долларда амалга оширилади. Агар юан асосидаги stablecoin чиқса, компаниялар ва банклар доллардан кўра бевосита юан билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
Хитой ҳукумати шу ой охирида ушбу режа лойиҳасини кўриб чиқиб, тасдиқлаши мумкин. Унда юан асосидаги рақамли активлардан фойдаланиш бўйича мақсадлар, қоидалар ва хавфсизлик чораларини белгилаш режалаштирилган.
Хитой 2021-йилда криптовалюта савдосини тақиқлаган эди. Энди эса stablecoin'лар(барқарор криптовалюта) ёрдамида юан халқаро молия тизимида кўпроқ қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда. Чунки доллар асосидаги stablecoin'лар ҳозирда бозорда устунлик қилмоқда ва глобал молиявий оқимларга катта таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, янги режа аввало Гонконг ва Шанхайда тезкор амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳудудлар юан ва рақамли валюталар билан халқаро операцияларни ривожлантиришда муҳим марказ сифатида кўрилмоқда.
Экспертларнинг фикрича, stablecoin'лар ёрдамида юан тезкор, арзон ва чегарасиз тўлов воситасига айланиши мумкин. Бу эса Хитойнинг долларга қарамликни камайтириш ва ўз валютасини кучлироқ глобал валютага айлантириш мақсадига хизмат қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг