date

Ўзбекистон 8,4 миллиард долларлик олтин экспорти билан рекорд ўрнатди

Ўзбекистон 8,4 миллиард долларлик олтин экспорти билан рекорд ўрнатди

Ўзбекистон 2025 йилнинг январ–август ойларида олтин экспорти бўйича рекорд кўрсаткич қайд этди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жами экспорт ҳажми 22,98 миллиард долларни ташкил этди. Шунинг 8,42 миллиард доллари, яъни 36,7 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келган.

Бу кўрсаткич мамлакат тарихидаги энг юқори даража ҳисобланади. Илгариги йилларда бир йиллик натижалар ҳам бундай даражага етмаган. Масалан, 2024 йилнинг шу даврида 4,98 миллиард долларлик, 2023 йилда эса 8,1 миллиард долларлик олтин экспорт қилинган.

Олтин сотувидан олинган тушумлар Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳираларини ҳам мустаҳкамлади. 2025 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, мамлакат заҳиралари 50,1 миллиард долларга етди. Шунинг 40 миллиард доллардан ортиғини олтин ташкил қилади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон заҳирасида 334,5 тонна (11,8 миллион унсия) олтин мавжуд. Бу кўрсаткич республика иқтисодиётида олтиннинг асосий стратегик аҳамиятга эга эканини яна бир бор кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 8,4 миллиард долларлик олтин экспорти билан рекорд ўрнатди