date

Дунёдаги энг бойлар харитаси: қаерда миллионерлар энг кўп?

Дунёдаги энг бойлар харитаси: қаерда миллионерлар энг кўп?
Дунёда миллионерлар сони ва уларнинг аҳоли орасидаги улуши бўйича янги рейтинг тузилди. Тадқиқот натижаларига кўра, Швейцария аҳолиси орасида миллионерлар улуши бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

Маълумотларга кўра, Швейцарияда катта ёшли аҳолининг 16,45 фоизи бир миллион АҚШ долларидан ортиқ соф активларга эга. Бу дегани, мамлакатдаги деярли ҳар олтинчи киши миллионер. Рейтингда Люксембург ва Ҳонконг ҳам юқори ўринлардан жой олди.

Мутлақ рақамлар бўйича эса АҚШ ҳануз дунёнинг бойлар маркази бўлиб қолмоқда — бу ерда 22 миллиондан ортиқ миллионер яшайди. Иккинчи ўринда Хитой (6,3 миллион), ундан кейин Франция (2,9 миллион), Япония ва Германия (ҳар бири 2,7 миллион) қайд этилган.

Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубдаги ҳудудлари, Жанубий Осиё ва Марказий Американинг айрим мамлакатларида эса миллионерлар улуши деярли нолга тенг.

Мутахассислар бу тафовутни иқтисодий ривожланиш даражаси, молиявий тизимнинг барқарорлиги ва капитал тўпланиш имкониятлари билан изоҳламоқда. Швейцария эса ўзининг банк тизими, сиёсий барқарорлиги ва юқори турмуш даражаси туфайли миллионерлар учун энг қулай давлатлардан бири сифатида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Дунёдаги энг бойлар харитаси: қаерда миллионерлар энг кўп?